04.04.2020
Мен анча умримни яшаб бўлдим: турмуш қурганимга 30 йил бўлди. Ҳаётимда нималар бўлмади! Эрим ичганда, умуман ўзидан чиқиб кетади, лекин мен индамайман. Карантин бошлангач эса у билан қандай курашишни билмаяпман. Уйда тўрт киши турамиз, мени, у ва бизнинг икки нафар боламиз. Биз болалар билан ҳар куни мазали таомлар пиширишга ҳаракат қиламиз, уйдаги вазиятни бузмасликка ҳаракат…
03.04.2020
Мен ҳам ўзимни зўравонлик қурбони деб ҳисоблайман. Мен пойтахтда яшайман. Ўшанда 10 ёшда эдим. Мен ўртоқларим билан ҳовлида ўйнаганимда подъездимизга бегона эркак кирди. Ўша кун хотирамда яққол муҳрланиб қолди. 8 март куни эди, лекин ташқари анча салқин. Менга орзуимдаги оёқ кийим совға қилишди. Улар менга шунақа ёқдики, оёғимга пайпоқ киймасдан ҳам ўша оёқ кийимда кўчада…
26.03.2020
Бу ерда асосан хотин-қизлар ёзади, билмадим, менинг ҳикоямни чиқарасизларми-йўқми… Мен эркак кишиман, ёшим 37 да. Оилалиман, 2 нафар фарзандим, яхши ишим бор. Лекин болалигимдаги воқеа… Унутдим, деб ўйлардим, лекин унутмаган эканман, афсус… Болаларим ўсаётгани-ю, болаларга нисбатан зўравонлик воқеалари ҳақида ўқийман-у, ўша воқеалар кўз олдимда гавдаланади. 1993 йил. Онам 3 йилдирки, саратон касалига чалинган. Отам бор…
25.03.2020
Уч йилдирки, ҳорижда, оиламдан узоқда яшайман ва таҳсил оламан, пандемия туфайли уйга қайтдим. Авваллари пойтахтда доим турли кўргазмалар, семинар-тренингларда қатнашардим, корейс ва инглиз тилларидаги курсларга қатнаганман. Гендер тенглиги ҳақидаги маърузалар ва учрашувларни яхши кўраман! WomanUp клубида иштирок этиб, зўр қизлар билан дўстлашдим! Мен феминистман ва мен билан бир хил фикрлайдиган дўстларим бор. Энди эса уйда…
25.03.2020
5 ёшга ҳам тўлмагандим ўшанда. Акам билан амакимнинг уйига бориб ўйнашни яхши кўрардик. Негадир бир куни у ерга акамсиз бордим. Амакимнинг яқинда 10-синфни битирган ўғли мени уйга кўтариб олиб кирди. Кўйлагимни кўтарди, ич кийимимни туширди ва… Оғирликдан нафасим қайтиб кетди, йиғлай бошладим. Аммо у кўзи ёнганча менга «жим, асалим», «жим, қўғирчоғим» дерди. Уйга бир аҳволда…
23.03.2020
Лифтда қизга тегажоқлик қилганлари ҳақида ўқидим. Ва шунга ўхшаш бошқа воқеалар ҳақида кўп эшитаман. Афсуски, ҳатто куппа-кундузи жамоат жойларда ҳам ўзларининг ҳайвоний туйғуларини кўрсатадиган нусхалар топилади. Ва фақат жамоатчилик – тасодифий гувоҳларнинг реакцияси бунга чек қўйиши мумкин. Бу ёвуз одамларнинг кўпчилиги жамиятнинг бефарқлиги ва қўрқоқлигига умид қилади. Талабалик давримдаги бир воқеа ёдимга тушди. Ёз еди….
22.03.2020
Ҳаётимда учраган зўравонлик ҳолатлари ҳақида ёзишга қарор қилдим. Улар шунчалик яқинки, тасаввур қилишингиз қийин. Ҳаммаси мен 4 ёшлигимда бошланди. Биз бекинмачоқ ўйнаганмиз, мен бир подъезднинг иккинчи қаватида бекиниб олдим. Мен билан ҳовлимиздаги бир бола ҳам бор эди, исми эсимда йўқ. У мени зўрламоқчи бўлди-ю, лекин шу пайт акам келиб қолди. Ва у қабиҳ ишини амалга…
18.03.2020
Мен ғирт ўзбекона оилада ўсдим. Ота-онамиз кечгача ишлар, бизга энг яхшисини раво кўришарди. Биринчи синфда мусиқа мактабига бордим. Менга пианино ва най сабоқлари берилди. Бу мактабда мусиқа дарслари ҳар бир ўқувчи учун алоҳида ўтказилди. Най устозим бир вақтнинг ўзида оркестрда ишлайдиган одам эди. Най чалишни жуда яхши кўрардим. Лекин афсускибу узоқ давом этмади. Ўқитувчим нафасимни…
17.03.2020
Гендер стереотипларга ҳаётим давомида кўп дуч келганман, лекин бундай аҳмоқона ва эскирган тушунчаларни аввал эшитмаганман. Яқинда бизда янги фан киритилди. Уни ёш ўқитувчи олиб боради. Биринчи дарсимизда у йигитларга каттароқ талаб қўйишини, улар ягона умидимиз, қизлар эса бугун ёки эртага ўқишни тугатадилар ва дипломлари қаерда ётиши номаълум, деб айтди. Давоми янаям қизиқ бўлди. Кейинчалик мавзу…
16.03.2020
Ўз ҳикоямни ёзишга ҳеч жазм қилмагандим. Лекин бошимдан ўтказганларим кимгадир сабоқ бўлар, деб бўлишгим келди. 27 ёшимда турмушга чиқдим. Унгача чет элда ўқиб, малакамни оширдим. Қайтгач, университетлардан бирида ишладим. 29 ёшимда оналик бахтига муяссар бўлдим. Унгача эса икки йил давомида нималарни эшитганимни тасаввур қилаверинг. «Балки бепуштликдир?» ёки «қари қиз бўлгани учун ҳомиладор бўла олмаяпти» – ҳозир собиқ бўлган…
13.03.2020
Отаси томонидан зўрланган қиз ҳақида мақола ўқирканман, юрагим сиқилиб, фақат йиғлагим келади. Унинг сўзларида менинг ҳикоям акс этган, фақат у менинг амакиваччам эди. Мен ҳам ўша қиз каби даҳшатли ҳолатга тушганман. Севган йигитимга сиримни очганимда у ҳам мени айблади, гўёки мен ёмон қиз эканман. Унинг олдида тиз чўкиб мени ташламаслигини сўрарканман, у тўхтовсиз менга айблов…
11.03.2020
12 ёшимда бу хотирамга кескин мухрланиб қолди… У менга тегишни бошлади ва унга тегишимни таклиф қиларди… Нима бўлаётганини тушунмаган бўлсам-да, бунинг нотўғри эканлигини билардим. У доим менга кичиклигимда «ўша жойимни» силашини айтарди. Мен эса буни эсламасдим ва бундан азобланардим. Нима бўлаётганини билмасдим. Бировга ҳам айтолмасдим. Бу узоқ давом этмади. Кейин тахминан 16 ёшимда янги тўлқин…