NeMolchi.uz

Я мужчина. И я жертва насилия.

Мен эркакман. Ва мен зўравонлик қурбониман.

Мен эркак кишиман, ёшим 37 да. Оилалиман, 2 нафар фарзандим, яхши ишим бор. Лекин болалигимдаги воқеа… Унутдим, деб ўйлардим, лекин унутмаган эканман, афсус… Болаларим ўсаётгани-ю, болаларга нисбатан зўравонлик воқеалари ҳақида ўқийман-у, ўша воқеалар кўз олдимда гавдаланади.

1993 йил. Онам 3 йилдирки, саратон касалига чалинган. Отам бор кучини уларнинг касаллиги билан курашишга қаратганлар. Мен билан синглимда деярли вақтлари бўлмасди. Ўша йили менга 12-бармоқ ичаги яраси ташҳисини қўйишди. Мени шифохонага ётқизишди. Аввалига ҳаммаси яхши эди, кейин эса ҳақиқий дўзах бошланди.

Ёши катта болалар кичикларнинг устидан кулар, хоҳлаган ишларини қилишарди. 9-синфда ўқийдиган бир ўғил бола мен ўз “паноҳига” олди ва отамга “ўғлингизга қарайман”, деб ваъда берди. Ҳа, қаради… У палатадошим эди. Аввалига шунчаки мени қучоқларди. Кейин 4-5 кун ўтгач, менинг каравотимга ётволиб, мени ёнбошлади-да, зўрлади. Бу ишлар менинг то шифохонадан чиқишимгача давом этди. У менга нима қилаётганини тушунмасдим. Отамга ҳам нима дейишни билмай, индамаганман. Ундан ташқари отам менга олиб келган барча егуликларни ўша катта болалар олиб қўярди.

Шифохонадан чиққач, отам орқам қонаётганини пайқади. Шифокорга кўрсатди, орқа тешик ёрилиши ташҳисини қўйишди. Лекин нима сабабдан шундай бўлгани билан ҳеч ким қизиқмади ҳам. Наҳот улар нима бўлганини тушунмаган бўлса?! Лекин ўзимга ўша йигитни бир кунмас-бир кун топаман, деб сўз бердим. Унинг исми ва фамилияси ёдимда. Исми ноёб, шунинг учун ҳам эслаб қолганман. Аёлимга эса болаларни зинҳор ёлғиз қолдирмасликни тайинлайман.

Fikringiz yozing

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

uz_UZUZ
ru_RURU uz_UZUZ
uz_UZ