NeMolchi.uz

Меҳр ва оқибат

Меҳр ва оқибат

«Меҳр ва Оқибат» ННТ аъзолари бир мурожаат бўйича жойга чиқишди. Пойтахт туманларидан бирида вояга етмаганлар мушукчаларни шафқатсизларча ўлдиришди.

— Видео, фотосурат ва гувоҳларнинг баёноти бизнинг қўлимизда, лекин асабларингизни асраш учун уларни кўрсатмаймиз, — дейди ННТ аъзолари.

Психологлар ва суд экспертларининг фикрига кўра, ҳайвонларга шавқатсиз муносабатда бўлган болалар буни катта ҳаётга ҳам кўчиришлари мумкин ва бу жамият учун хавфлидир.

— Ҳайвонларга нисбатан ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш жуда муҳимдир, бу ички ишлар органлари ва ўқув муассасалари билан биргаликда амалга оширилиши керак. Бизнинг таълим дастуримиз айнан шунга қаратилган. Бугунги кунда биз 47000 дан ортиқ талабаларни қамраб олдик, — дейилади ННТ хабарида.

Шу ўринда болаларнинг ҳайвонларга шафқатсиз муносабати ҳақида Интернет саҳифаларида қизиқ маълумотни топдик (https://u24.uz/…/uzbekistonda-karovsiz-khayvonlar-khimoya-k…).

Гули Иргашева, “Раҳмдил бўл” эгасиз ҳайвонларни ҳимоя қилиш ташаббускор гуруҳи раҳбари: — Ҳайвонларга нисбатан инсонпарварлик муносабатида бўлиш – бу тараққий этган жамият маданиятининг ажралмас ва ўта муҳим бўлган қисмидир. Криминология, психология, суд психиатрияси соҳасидаги олимларнинг ўтказган тадқиқотлари шуни кўрсатадики, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлаётган шахслар кўпинча потенциал жиноятчилар бўладилар ва ҳуқуқ-тартибот органларининг жиддий эътиборига лойиқдирлар. Тадқиқотларнинг кўпчилиги шуни кўрсатадики, маньяк-қотил 8-12 ёшданоқ шакллана бошлайди. Агар илгари болаларнинг ҳайвонларни таҳқирлаши асосан оиладаги номақбул вазият туфайли тарбиядаги нуқсон сифатида талқин этилган бўлса, ҳозирги кунда олимларнинг сўнгги маълумотларига кўра, шафқатсизлик ва тажовузкорлик учун алоҳида ген жавоб беради. Болалик ёшида ушбу ген маълум бир вазиятларда психопатияга олиб келиши мумкин. Сингапурда жамият болалар тарбияси юзасидан муаммоларга дуч келганида мамлакат бош вазири Ли Куан Юнинг ўтказган ислоҳотлари натижасида мактабларда ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига меҳрни кучайтириш борасида экология дарслари сони оширилди. Ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлган ота-оналарини уларнинг ўз фарзандлари уялтира бошлашди. Сингапурда айнан уйсиз ҳайвонларни ҳимоя қилиш борасида кампаниялар бошланди. Натижада ўсмирлар ва болалар амалга оираётган жиноятлар сони кескин камайди. Шунинг учун, кўрилаётган чоралар, шу жумладан қабул қилинаётган қонунлар ҳайвонларга нисбатан инсонпарварлик маданиятини ва масъулият ҳиссини шаклланишига хизмат қилиши керак.

Манба: https://t.me/mehrvaoqibat

Оставьте комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

ru_RURU
uz_UZUZ ru_RURU
ru_RU