NeMolchi.uz

Иные люди даже средь бела дня показывают свою животную сущность...

Баъзи одамлар куппа-кундузи ҳам ўз аслини кўрсатади…

Лифтда қизга тегажоқлик қилганлари ҳақида ўқидим. Ва шунга ўхшаш бошқа воқеалар ҳақида кўп эшитаман. Афсуски, ҳатто куппа-кундузи жамоат жойларда ҳам ўзларининг ҳайвоний туйғуларини кўрсатадиган нусхалар топилади.

Ва фақат жамоатчилик — тасодифий гувоҳларнинг реакцияси бунга чек қўйиши мумкин. Бу ёвуз одамларнинг кўпчилиги жамиятнинг бефарқлиги ва қўрқоқлигига умид қилади.

Талабалик давримдаги бир воқеа ёдимга тушди. Ёз еди. Мен Талабалар шаҳарчасидан уйга қайтаётгандим. Қайсидир пайтда автобус деярли бўм-бўш бўлиб қолди. Унда мен, кондкутор, чамаси 12 яшар болакай ва 16 ёшлар атрофидаги қиздан бошқа ҳеч ким йўқ эди. У дераза олдида рўпарамда турарди. Кейинги бекатда 4 та йигит автобусга чиқди, улар тахминан 18 ёшлар атрофида эди. Атрофга назар ташлагач, улардан бири менга ўгирилди: — Ака, қиз сиз биланми?», деб сўради. Иккитаси орқамда, қолгани икки томонимда турарди. Мен улардан ёш ва вазн жиҳатидан анча устун эдим. Мен билан эканлигини тасдиқладим. Унга яқинроқ туриб олдим.

Мени ўзларидан анча заиф бўлган қизга тегажоғлик қилмоқчи бўлганлари ғазаблантирди. Урушишга тоблари йўқ эди чоғи, кейинги бекатда автобусдан равона бўлишди. Қиз нигоҳларида миннатдорчилик акс этар экан, «Пушкинская» бекатида тушиб қолди.

Оставьте комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

ru_RURU
uz_UZUZ ru_RURU
ru_RU