NeMolchi.uz

"Создать вокруг себя атмосферу поддержки"

Бир-биримизни қўллашимиз керак

 Бизнинг ижтимоий тизимларимиз уй зўравонлиги ҳақида кўплаб аризаларга мўлжалланмаган.

 Тошкент шаҳар реабилитация ва адаптация марказида катталар учун 32 ўрин, болалар учун 4 ўрин мавжуд.
2,52 млн. аҳолига мўлжалланган рақамлар. Шунинг учун 1169 ишонч рақамини кўп ҳам реклама қилишмайди.

 Шунинг учун биз бирлашиб, бир-биримизга ўз кучларимиз доирасида ёрдам беришимиз керак.

Бунинг учун нима қилиш керак?

Ижтимоий изоляциядан чиқайлик. Дугоналаримиз билан мулоқот қилайлик, кўришайлик.
Атрофимизда бизни қўллаб-қувватловчи инсонларни тўплашимиз, мураккаб вазиятга тушганимизда бир-биримизни айбламаслигимиз лозим. Ёрдам муҳтож дугоналаримизга қўлдан келганча кўмак бериш.
Ташаббус гуруҳларини ташкиллаштиришимиз керак. Фейсбук ижтимоий тармоғида Кастрюлька.уз гуруҳи бўлиб (https://www.facebook.com/groups/345882539673023/, унда яқинда туққан аёлларга “кастрюлька”, яъни иссиқ овқат олиб келинади (албатта бепул).
Рухшунос Лиана Натрошвили (@scilla_and_haribda) ойда икки марта аёллар учун рухий кўмак гуруҳларини юритади.
Боғчаларимиз болаларни уч ёшдан қабул қилади. Биз оналар ўз чақалоқларини қолдириб, ишлаши учун яслилар керак. Буларни хусусий тартибда амалга ошириш мумкин.
Бизда зўравонлик қурбонларига ёрдам кўрсатиш учун қуйи қатламлар томонидан ташкил этилган ННТ лар керак.

Тўғри, ижтимоий хизматларидан тўлиқ воз кечолмаймиз. Лекин биз ҳам қўл қовуштириб ўтирмайлик. Бирлашиб, бир-биримизга ёрдам берайлик.

Фернанда Манчини

Оставьте комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

ru_RURU
uz_UZUZ ru_RURU
ru_RU