NeMolchi.uz

"Гендерные стереотипы окружали меня постоянно"

"Гендер стереотиплар доим ҳаётимда учрайди»

Гендер стереотипларга ҳаётим давомида кўп дуч келганман, лекин бундай аҳмоқона ва эскирган тушунчаларни аввал эшитмаганман.

Яқинда бизда янги фан киритилди. Уни ёш ўқитувчи олиб боради. Биринчи дарсимизда у йигитларга каттароқ талаб қўйишини, улар ягона умидимиз, қизлар эса бугун ёки эртага ўқишни тугатадилар ва дипломлари қаерда ётиши номаълум, деб айтди.

Давоми янаям қизиқ бўлди. Кейинчалик мавзу давомида қуйидагилар айтилди: "Бизнинг менталитетимиз йўл қўймаса-да, аёллар керак бўлган ва керак бўлмаган ишларга аралашмоқда. Келажак сизга боғлиқ (бу ерда йигитларга мурожаат қилинган), эркаклар. Агар аёллар ва қизлар бу каби муомала қилишларига рухсат берсангиз, охири вой бўлади. Аёл эркакдан юқори бўлмаслиги кераклигини унутманг!".

Табиийки, йигитлар ўзларига ёққан бундай "прогрессив" қарашлардан жонланиб қолишди, ўқитувчи эса: мен сизлардан "биз бунга йўл қўймаймиз!", деган сўзларни эшитмаяпман", деса бўладими!

Бу ҳолат менда даҳшатли таассурот қолдирди. Ўқитувчининг ўзи аёл бўлиб, бундай бемаъни гапларни гапирди-я!

Аёлларнинг ўзлари ҳуқуқларини қабул қилмаганларида аёллар ҳуқуқлари учун курашиш қийин.
=================
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9 https://goo.gl/forms/3nVmQXAFLb5dq5B92

Leave a Comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

uz_UZO‘zbekcha
ru_RUРусский uz_UZO‘zbekcha
uz_UZ