NeMolchi.uz

Мен аёлман... Лекин қадрини йўқотган аёл.

Мен аёлман… Лекин қадрини йўқотган аёл.

Эримнинг мени одам ўрнида кўрмаслиги, мунтазам айблашлари, ичиб уришига чидаб келдим. Яхшилаб ўйлаб кўрсам, мум тишлаб индамай чидашимга сабаблар кўп.

Энг биринчиси — бу менталитет. Мен қўрқоқман. Одамларнинг кўзида “ажрашган, эри йўқ” деган номдан қўрқдим, ҳозир ҳам қўрқаман. Бизнинг жамият шунақа қўрқоқ аёллардан иборат. Қўрқоқ, ҳар қандай муомалани кўтарадиган аёллар тўдаси. Мен эса ўшалардан бириман.

“Болангни отасиз қиласан, ичганда гапирма, урганда бақирма” — бу гапларни ҳар куни эшитаман. Ҳаётимини ўзгартириш учун ё ўлиш ёки миямни алмаштиришим керак, негаки бу тушунчалар қонимга сингиб кетган.Бу тўдадан чиқмоқчи бўлсам, мени тошбўрон қилишади.

Қайнонам ҳатто эри кўкрагига пичоқ санчиб олган дугонаси эрини кечириб яшаётганини мисол қиладилар. Шундай аёлнинг ўғлидан нима кутушим мумкин. Эрим йирик корхона раҳбари, унинг ичганда иблисга айланиб, уйдагиларга озор беришига ҳеч ким ишонмайди.

Мен ҳеч қандай йўл кўрмаяпман. Болаларим отасиз ўсиб, ўғилларимга келин, қизимга куёв чиқмаслигини ўйлайдиган қўрқоқ аёллар тўдаси вакилиман, холос…

=================

Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

Оставьте комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

ru_RURU
uz_UZUZ ru_RURU
ru_RU