NeMolchi.uz

Карантин оила институти муаммоларини очиб берди

Карантин оила институти муаммоларини очиб берди

Бизнинг фуқаромиз қирғиз-ўзбек чегарасида «қолиб кетди» (https://osh.turmush.kg/ru/news:1620192). Пулсиз, уйсиз, кўмаксиз. Бутун бойлиги — вояга етмаган ягона ўғли. Эри уч талоқ бериб, Россияга жўнади ва оиласини буткул унутди.

Ҳамюртимизга чегарадан ўтишга рухсат берилса ҳам, унинг ўғлига – йўқ. У Қирғизстон паспорти эгаси бўлгани учун чет эл фуқароси ҳисобланади. Қаҳрамонимиз эса ўғлини бегона юртда ташлаб кетмайди.

Феруза (исми ўзгартирилди) Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида истиқомат қилувчи кишига турмушга чиқди. Аммо оиладаги можародан сўнг у Ўзбекистонга ота-онасининг уйига қайтишга қарор қилди. Ўш шаҳрига келди-ю, аммо Қорасув туманидаги «Дўстлик» назорат-ўтказиш пунктидан ўтолмади — ҳозирги эпидемиологик вазият туфайли чегарада чекловлар ўрнатилган.

Жалал-Ободга ҳам қайтолмайди.

Ферузанинг сўзларига кўра, у март ойидан бери Ўшда ижарага олинган квартирада яшайди. Аммо у ердан ҳам чиқиб кетди, 15 кундан бери кўчада қолиб кетишди. — Мен Ўзбекистонга ота-онамникига боришим керак эди. Аммо коронавирус туфайли биз чегарани кесиб ўтолмаяпмиз. 1 майдан бошлаб чегара очилади, деб эшитдик. «Дўстлик» назорат-ўтказиш пунктига етиб келдик, аммо ҳануз чегарадан ўта олмаяпмиз. Яна бир муаммо шундаки, мен Ўзбекистон фуқаросиман, ўғлим эса Қирғизистон фуқаролигига эга. Мени киритсалар ҳам, боламни ўтказишмайди. Мен боламни ташлаб кетолмайман, турмуш ўртоғим Россияда, — дейди қаҳрамонимиз.

Карантин бўлмаганда ҳам унинг ўғли Ўзбекистонга кира олмасди. Чунки бошқа давлат билан чегараларни кесиб ўтиш учун отанинг рухсати керак. Ота эса ўз хаёти билан овора…

Аёл қонунан расмийлаштирилмасдан чет эл фуқаросига турмушга чиқишдан аввал ўйлаши керак эди, дейишингиз мумкин. Ҳақсиз. Лекин аёл буларни ўйламаган. У оилавий бахт ҳақида ўйлаган ва ўз давлатининг чегарасидан бир неча километр нарида оч ҳолатда ётиши етти ухлаб ҳам тушига кирмаган. У яхши хотин бўлса, эри доимо ёнида бўлишини орзу қилган.

Бу аёлга кимдир ёрдам беради-йўқми, билмаймиз. Аммо биламизки, ота-онадан бирининг кириш/чиқиш учун рухсатини олиш зарурати ҳар доим ҳам бола ва ота-онанинг ҳуқуқларини ҳимоя қилмайди. Баъзан у қасосга ўтиб, қаҳрамонимиз воқеасида эса она ва бола учун қафасга айланиши мумкин…

Манба: https://osh.turmush.kg/ru/news:1620192?from=turmush&place=byregion

 

________________

#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликҚурбонлари #кўмак #Оила

Оставьте комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

ru_RURU
uz_UZUZ ru_RURU
ru_RU