NeMolchi.uz

Хотин-қизлар қонун ҳимоясида

Хотин-қизлар қонун ҳимоясида

Охангаронлик аёлнинг ҳикоясини саҳифамизда эълон қилганимиздан сўнг бизга Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги хотин-қизлар масалалари бўйича бўлими ва Матбуот хизмати ходимлари боғланиб, у аёлга ёрдам беришларини айтишди (https://www.facebook.com/SukutSaqlama/posts/671570183632246…) .

Ҳолат ўрганилиб, қиз ҳақиқатдан ҳам эркак томонидан калтаклангани тасдиқланган. Олмалиқ шаҳар суд тиббий экспертизанинг 1 май кунидаги хулосасига кўра, соғликни қисқа муддатга бузилишига олиб келмаган “енгил” тан жароҳати олганлиги аниқланган. Қизга ҳимоя ордери берилди, оила ИИБ ходимлари назоратида. Расмий муносабат: https://telegra.ph/IIB-05-03

Агар сиз уйдаги зўравонликдан ҳимояланиш учун участка нозирига мурожаат қилганингизда уларнинг эътиборсизлигига дуч келсангиз — бизга ёзинг. Биз эса ушбу маълумотни Ички Ишлар Вазирлиги ҳузуридаги хотин-қизлар масалалари бўйича бўлимига топширамиз, улар назоратни олиб, вазиятни аниқлашга ҳаракат қилишади. Илтимос, Фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифамиз (https://www.facebook.com/SukutSaqlama/) га вазиятни қисқача ёзиб, шунингдек участка нозирига мурожаат қилганда, у нима қилган/қилмагани, сизнинг манзилингиз, тўлиқ исмингиз ва телефон рақамингизни ёзиб юборинг.

Оставьте комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

ru_RURU
uz_UZUZ ru_RURU
ru_RU