NeMolchi.uz

"Я жертва насилия, но научилась с этим жить"

Мен зўравонлик қурбониман, лекин бу юк билан яшашни ўргандим

12 ёшимда бу хотирамга кескин мухрланиб қолди… У менга тегишни бошлади ва унга тегишимни таклиф қиларди… Нима бўлаётганини тушунмаган бўлсам-да, бунинг нотўғри эканлигини билардим. У доим менга кичиклигимда «ўша жойимни» силашини айтарди. Мен эса буни эсламасдим ва бундан азобланардим. Нима бўлаётганини билмасдим. Бировга ҳам айтолмасдим.

Бу узоқ давом этмади. Кейин тахминан 16 ёшимда янги тўлқин бошланди. У мени эркалашни ёқтирар, мен эса қимирлашга қўрқардим. У менинг жинсий аъзоларимни ўпар, кейин оёқларимни сиқиб, ҳаракатланишни бошларди. Бу хаётимдаги энг даҳшатли хотиралар. Кейин у менинг бокиралигимни текширишга ўтди. Бир куни унга гўё қизлигимни йўқотганимдай туюлиб, ичкарига кирди. Мен эса қўрқиб, қочиб кетдим, кийимларим қон эди. Шундай қилиб мен қизлигимни йўқотдим.

Кейин ҳаётимда даҳшатли кунлар бошланди. Эҳтимол, ўзимга ишончимни синамоқчи бўлганман, билмайман. Мен турли эркаклар билан юра бошладим. Отам ҳақидаги сиримни севгилимга айтганимдан сўнг, у менга ҳар хил гапларни айтиб, ўзим айбдорлигимни уқтирди. Мен асабийлашадиган бўлдим. Барчасини онамга айтдим. Оилада қандайдир қийинчиликлар бор эди. У қаергадир ғойиб бўлди, лекин рухий ҳолатим тинчланмасди. Ўлишни орзу қиларди. У менга тегишдан тўхтади.

Туш бўлган, деб яхши гумонда бўламан-у, лекин ҳаётимнинг бир босқичида бу нарса менга ёққандай туюларди. Билмайман… Кейин мен оилада ягона эмаслигимни билиб қолдим. Биз оилада 4 қиз эдик, опаларим мендан ҳам кўпини «кўришган» экан. Нима учун улар ҳеч кимга индамаганини билмайман. Улар 20-22 ёшда эдилар. Бу нарсалар қандай қилиб бизнинг ҳаётимизда рўй бериши мумкинлигини ҳеч ҳазм қилолмайман. Биз доим ундан қўрқардик, онам ҳам. Уйда отам онамга тегинмасди. Лекин менинг жуда кўп саволларим хамон жавобсиз.

Ҳозир мен 28 ёшдаман, бир нафар фарзандим бор. Унинг учун жуда қўрқаман. Отам 6 йил олдин вафот этди. У узоқ ва қийналиб ўлди. Мен бундан яширинча хурсанд бўлдим. У менга ҳаётимда жуда кўп нарсаларни берди, назаримда….

Даҳшатли воқеа. 28 га кириб, бу вазиятни қўйвордим, наздимда. Мен бу воқеаларни унутишга куч топишимга ишонаман. Мен қаттиқ азобланардим, бу нарса яшашга ҳалақит берарди. Энди буни истамайман. Мен зўравонлик қурбониман, лекин бу билан яшашни ўргандим. Бу воқеалар ҳеч қачон хотирамдан чиқмаслигини биламан, лекин ҳар доим бахтли бўлишга куч топишимни биламан..

Қизлар, ҳеч қачон сукут сақламанг. Гапиринг, бақиринг! Отангиз бўлса ҳам, жим турманг! Узоқ вақт ёзишга журъатим етмади, фикрларимни бир жойга тўплай олмасдим. Ҳаётимни баҳам кўриш учун ёздим. Кўчадаги дўстларингга ҳам айтолмайсан. Ҳамма шокка тушса керак…

Оставьте комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

ru_RURU
uz_UZUZ ru_RURU
ru_RU