NeMolchi.uz

С первых дней замечала, что это не мой человек...

Биринчи кунлардан у менинг одамим эмаслигини англадим…

Ҳурматли иштирокчилар, менинг ҳикоям зўравонлик ҳақида эмас. Қуйида ўз ҳолатимни баён қилиб, холисона ва етарли маслаҳат ёки фикрингизга таянаман, чунки вазиятни ўзим баҳолай олмаяпман.

Турмуш ўртоғим узоқ пайт давомида менинг орқамдан юриб, озири совчиларини юборган. Тўйимизга бир неча ой бўлди. Ота-онамнинг қистови билан турмушга чиқдим.

Биринчи кунларданоқ сездимки, бу ҳиссий жиҳатдан менинг одамим эмас. Биз турли мавзуларда соатлаб гаплашишимиз мумкин, лекин севги ёки ҳис-туйғулар ҳақида эмас. У фақат бир марта севишини айтди. У ҳеч нарсани сезмагандай, ҳис-туйғулари ҳақида гапирмайди, фақат овқатланади, ухлайди, ишлайди. Шундан сўнг, менда деярли никоҳда севги борлигига ишончим йўқолди.

Кўп тортишамиз. Аввалига унга жуда боғланиб қолдим (жисмоний нуқтаи назардан), лекин аста-секин совий бошладим. Хаётимизнинг илк даврида дунёқараш ва эътиқодлардаги фарқ яққол билинган, бу ҳам кўплаб зиддиятларга сабаб бўлган, аммо вақт ўтиши билан бу бўшлиқ камайди.

Яқинда билиб қолдим, тўйдан бир неча йил олдин, у турли қизлар билан гаплашган экан. Ҳатто у эски севгилисини унутмади, деб ўйладим, ажрашмоқчи ҳам бўлдим. Лекин у ёшликдаги хато, деб у мавзуни ёпди.

Тўйдан кейин аста-секин ортиб бораётган қандайдир ғамхўрликни, эътиборни ҳис этаётгандекман. Аммо шунга қарамай, ҳар бир жанжалда ўзимга ажрашаман, деб ваъда бераман. Фарзандимиз ота ҳам, она ҳам бир-бирини жуда севадиган оилада туғилишини истардим. Мен жуда таъсирчанман, эримнинг мени эркалашини хоҳлайман. Ундан кўп нарса сўрамаяпман.

Мен бир неча бор ўзим устимда кўпроқ ишлаб, карьера қилиб, кейин турмуш ўртоқ танламаганимга пушаймон бўлдим. Ҳар жанжалимиздан сўнг мен учун ажралиш масаласи кўндаланг турибди.

Ҳурматли ўқувчилар, ёрдам беринг, гапириб берганларим — бу фақат инжиқликми ёки жиддик қарор қабул қилиш вақти келдими. Тажрибасизлигимдан ва жамиятимиз ва менталитетимизнинг консерватизмидан қўрқиб, дадил қадамлар ташлашдан қўрқаман.

Оставьте комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

ru_RURU
uz_UZUZ ru_RURU
ru_RU