Зўравонлик қурбони учун йўриқнома

  1. Тезкор хизматларга мурожаат қилинг

• Ички ишларга қўнғироқ қилинг. Сиз билан юз берган воқеа ва жойингиз ҳақида хабар беринг.
• Жиноят жойини тарк этманг ва ИИБ (милиция) ходимлари келишини кутинг ёки 3 кундан кечикмасдан мустақил равишда яқиндаги участкага мурожаат қилинг
• Далилларни йўқ қилманг: чўмилмаслик ва жиноят пайтида қурбон эгнидаги кийимларни ташламаслик керак

  1. Далилларни сақлаб қўйинг

• Тиббий кўрик ўтказилмагунча кийимингизни ташламанг ёки алмаштирманг, ювинманг, душ қабул қилманг, тишларингизни тозаламанг, тирноқларни олманг ёки оғиз бўшлиғи учун чайиш воситаларидан фойдаланманг, негаки булар далиллар йўқ бўлишига таъсир қилиши мумкин – булар тергов учун керак бўладиган бевосита далиллар.

  1. Жиноят жойини борича қолдиринг. Унга тегинманг, тўғирламанг

• Жиноят содир бўлган жойни йиғиштирманг, турган буюмлар жойини ўзгартирманг, ИИБ ходимлари келмагунча ҳеч нарсага тегинманг

• Воқеа жойига милиция ходимлари етиб келгач, дарҳол тиббий экспертиза тайинланади. Агар текширув қарама-қарши жинс томонидан амалга оширилса, суддан экспертни жинсингиздаги мутахассисга ўзгартиришини сўранг.

• Эксперт барча жароҳатларни қайд қилишини назорат қилинг.

  1. Милицияга аризани иложи борича батафсил ёзинг

• Милицияга энг яқин пайтда мурожаат қилинг, ариза воқеа содир бўлган пайтдан 3 кундан кечикмасдан оғзаки ёки ёзма равишда берилиши лозим.

  1. Ўз жисмоний ва руҳий саломатлигингиз эътибор қилинг

• ОИВ ва жинсий йўл билан ўтадиган инфекцияларга таҳлил топшириш керак.

  1. Жиноятчининг ваъдаларига ишонман. Бундай қилмиш 3 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади

Психологик ва юридик ёрдам олиш учун лойиҳамизга Telegram-ботлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин: t.me/nemolchibot ва t.me/nemolchilaw_bot.