Молиявий саводхонлик

​Эътибор берганмисиз, керакмас матохларга бир дунё пул ишлатиб юборганимизни ўзимиз ҳам билмай қоламиз. Аммо харажатларни бошқариш ҳамда тежамкорликни ўрганмаслик фақат ўзимизнинг чўнтагимизга зарардир.
Ой охирида пластик картангиз бўм-бўш бўлиб қоладими, шунча маошни қаерга сарфлаб юбордим экан, дея ҳайрон бўласизми? Катта буюм харид қилмадингиз чоғи, яна ҳамкасбингиздан қарз ҳам олишга тўғри келди. Остин универститети психология ва маркетинг фанлари профессори Арт Маркманнинг фикрича, энг катта муаммо қўлларимиздан нақд пул кетганидадир.

👉НЕГА ПУЛЛАРНИ САРФЛАШ ЖУДА ОСОН

  1. Қўлларимиз билан ҳис қилмайдиган маблағ
    Бугун деярли ҳаммамизнинг иш ҳақимизни банк пластик картасига тушириб беришади. Тўловларнинг барини у ёрдамида амалга оширамиз. Қўлларимизда пул бор, лекин улар виртуал рақамлар каби сақланиб туради. Бу рақамлар яна миямизда ҳам ҳисобланади. Харид қиладиган буюмимизни кўзимиз билан кўриб турамиз, сарфлайдиган пулларимиз эса кўринмас. Уларни хаёлда санаб бўлгунимизга қадар осонгина сарфлаб юборамиз.
  2. Харидлар жуда қулай
    Офлайн бозордан тортиб онлайн дўконларгача. Унинг устига етказиб бериш хизмати дейсизми, ҳаммаси биз учун қулайлик яратиш мақсадида ишлаб чиқилган ва албатта, пулларимиз сувдай сарфланиши учун. Транспортга чиқасизу картангизни қурилмага қўйсангиз, осонгина пул ечилади. Кафега кирсангиз ҳам терминал тайёр. Ортиқча ҳаракатнинг кераги йўқ.

👉ҚАНДАЙ ҚИЛИБ БУ ОДАТЛАРНИ ЙЎҚОТИШ МУМКИН

  1. Харидлар ҳисобини олиб боринг
    Аввалига ойлик ҳисоботни юритиб кўринг. Кичкинагина блокнотга қайдларни киритиб боринг ва у доим ёнингизда юрсин. Ҳар бир харид албатта, рўйхатдан ўтсин.
  2. Харажатларни таҳлил қилинг
    Психология профессори харидларни ўрганишни таклиф қилади. Бу сизга харажатлар бобида тўғри йўналишни белгилашга ёрдам беради.
    Мутлақо кераксиз буюмни сотиб оласизми?
    Ўзингиз тайёрлай оладиган маҳсулотга пул кетказасизми?
    Харид қилмасангиз ўзингизни ғалати сезасизми?
    Кучли харид истагини жиловлай олмасангиз, омборхонада маҳсулот қоладими ўзи?

✅НАТИЖА
Назоратсиз харидларга қарши кураш бўйича кўплаб стратегиялар ва усуллар ўйлаб топилган. Аммо барча ўзгаришлар оддийгина харидсеварлик одатини ўзгартиришдан бошланади. Блокнот ва ручка виртуал пулларингизни ҳақиқий оламга олиб тушади ва сиз машаққатли меҳнатингиз эвазига ишлаб топаётган пулларингизни тежашга ўргатади. Балки шу тариқа керакмас памада ёки ортиқча пайпоқлардан воз кечишга журъат топа оларсиз.