Жуфтликларда зўравонлик қачон бошланади?

Эр хотинини сўкканда ёки урган вақтида эмас, балки ундан анча олдин зўравонлик муносабатлари бошланган бўлади. Аниқланишича, унинг илдизлари болаликка бориб тақалар экан.

Аввалига инсонда яқиним хавфли деган тушунча пайдо бўлади. Бу ота-она ёки бошқа яқинлар бўлиши мумкин. Болаликда зўравонликнинг амалга оширилиши шарт эмас. Бу онанинг тушкунлиги, ажрим ёки касаллик билан боғлиқ бўлади.

Ота-оналар кўпинча бола таъсирланиб, қалбан эзилганини сезишмайди, боланинг ўзи эса буни меъёр сифатида қабул қилади. Зўравонлик муносабатлари секин-аста рўй беради.

Аввалига жуфтликлар бир-бирини идеаллаштиради. Севгининг кўзлари кўр бўлади дейишганидай, хатолар, камчиликлар сезилмайди.

Ана ундан кейин хавотирли вазиятлар даври келади. Мени ташлаб кетиши, оғриқ бериши мумкин деган хавотирлар уйғонади. Зиддият ортади. Натижада эр-хотин бу вазиятларнинг олдини олиш чораларини излай бошлайди. Яъни руҳий босим ишга тушади. Зўравонга айланиб бораётган жуфтидан хайрон бўлган инсон севимли одамини йўқотиб қўймаслик учун унга ҳар томонлама ён босади. Аммо бу ёрдам бермайди. Аксинча, зўравон хаёлида янги хавотирлар, талаблар ва эътирозлар кўпаяди.

Назоратнинг йўқолиши

Жуфти қанчалик вазиятни юмшатишга ҳаракат қилмасин, зўравон вақти келиб ўз ҳаракатлари устидан назоратни йўқотади.

Зўравонлик ҳаракатлари

Зўравон ўзи ўйлаб топган асабийлик гирдобида қолиб кетади. Унинг хаёлида жуфти уни ортиқ севмайди. Энди уруш-жанжаллар, низолар бир неча соатдан, бир неча кунгача давом этиши мумкин. Мана шундай ҳуружлардан кейин орада тинчлик даври келади. Худди барча оғриқлар унутилгандай гўё. Аммо бу алдамчи ҳиссиёт. Энг ёмони, зўравон инсон кечирим сўрайдию, ёмонликлардан мутлақо қайтганига ишонтиради. Қурбондаги қўрқув жуфтига нисбатан раҳмга айланади. Зўравонликни амалга оширган инсон биринчи бўлиб кечирим сўраган тақдирда ҳам, бироз вақтдан кейин унда зўравонликлари учун албатта, баҳона топилади.

ЗЎРАВОНЛИК ҲОЛАТИДАН ЧИҚИБ, МУНОСАБАТЛАРНИ САҚЛАБ ҚОЛИШ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Бунинг учун иккита сабаб керак: биринчиси, зўравоннинг ўзи масъулиятни ўз бўйнига олиши керак, иккинчиси унинг жуфти хафаликларни унутиб, муносабатларни тиклашга тайёр бўлиши лозим.

Агар ҳар икки томон ҳам олдинга қадам ташласа, жароҳатларни йўқотиш учун катта ишни бажариш зарур бўлади. Аввало орадаги салбий алоқаларга аниқлик киритиб олиш керак. Бунда бир-бирини қўллаб-қувватлаш жуда муҳим. Агар жараён шу зайлда давом этса, муваффақиятга эришиш мумкин.

www.psychologies.ru материаллари асосида тайёрланди