Жинсий зўравонликни олдини олиш мумкинми?

Зўравонлик мавзусининг ўзи муҳокама қилиш учун жуда оғир ҳисобланади. Қолаверса, унинг ҳар қандай шакли салбий оқибатларни келтириб чиқаради. Жинсий зўравонлик эса ҳам жисмоний, ҳам қалб оғриқларига сабаб бўлади. Афсуски, ижтимоий тармоқларда ушбу ҳаракатнинг рўй бергани ҳақида сўзловчи воқеалар тез-тез учраб туради. Лекин уларнинг олдини олиш ҳақида тавсия ва маслаҳатлар камдан-кам учрайди. Бугун айнан ушбу йўналишда сўз юритмоқчимиз.  

Халқаро статистик маълумотлар

АҚШнинг касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) маълумотларига кўра, дунёдаги ҳар учинчи аёл ва ҳар тўртинчи эркак жинсий зўравонликка учраган.

Таҳминан ҳар бешинчи аёл ва ҳар қирқинчи эркак жинсий зўравонлик қурбонига айланган. Ҳар ўн тўртинчи эркак зўравонликка қўл урган.

Ҳар учинчи аёл 11-17 ёш, яъни ўсмирлигида жинсий зўравонликка дуч келган. Ҳар саккизинчиси 10 ёшгача ушбу жирканч ҳаракатнинг домига тушиб қолган.

Ҳар тўртинчи эркак 11-17 ёшида зўравонликни бошдан кечирган. Деярли ҳар тўртинчиси 10 ёшигача жинсий зўрланганлигини эслайди.

Агар сизга ёки атрофдаги одамларга нисбатан жинсий зўравонлик таҳдиди бўлса, қандай қўл тутиш керак?

Биринчиси, ушбу вазиятда чалғитувчи ҳаракатларни амалга оширинг. Масалан, бирор-бир кечада бўлсангиз, бирор-бир ўйин ташкиллаштиринг. Ичимлик олиб келинг, сизда шубҳа уйғотувчи шахсларнинг эътиборини чалғитинг.

Иккинчиси, ҳеч нарса бўлмаётгандай кўриниш қилманг. Кўз олдингизда кимнингдир ҳаёти хавф остидами, дарров муносабат билдиринг. «Ким билан келдинг?» ёки «Олдингда бирга ўтириб турайми?» деб сўраб кўринг.

Учинчиси, агар бирор-бир бинода бўлсангиз, раҳбарият ёки муассаса ходимларига содир бўлаётган ҳодиса ёки гумонларингиз ҳақида хабар беринг. Ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш уларнинг вазифаси, шунинг учун мурожаатингизга бефарқ бўлишмайди. Мабодо вазият назоратдан чиқиб кетса, тегишли ҳуқуқ-тартибот органларига хабар беришингиз мумкин.

Тўртинчиси, атрофдагиларни жалб қила билинг. Хавф соя солиб турган инсон ҳимоясига чорланг.

Ҳозирча ушбу мавзудаги маълумотларимиз шулар. Лекин мавзуни яна давом эттирамиз. Келгуси сафар жинсий зўравонлик ҳақида кенг тарқалган уйдирмалар ҳақида сўзлаб берамиз ва албатта, уларни фош этамиз.

www.polit.ru материаллари асосида тайёрланди

https://polit.ru/article/2020/07/17/guide/