Жинсий зўравонликка учраган болаларда кузатиладиган асоратлар

Зўравонлик ёки жинсий тегажоқлик ҳаракатларига учраган болаларнинг ота-онаси, устозлари, тарбиячилари ҳар томонлама огоҳ бўлишлари лозим. Зўравонликка учраган болада қандай белгилар кузатилади? Буни билиш эса ўз вақтида ёрдам бериш ва салбий оқибатларни бартараф этишга кўмаклашади.

1. ДИССОЦИАЦИЯ

Ўзидан қочиш, узоқлашиш. Бу организмнинг ўзига яраша ҳимоя услуби. Стресс, кучсизлик, кучли оғриқ вақтида тафаккур ўтмаслашиб қолади.

2. ЎЗИГА ОЗОР БЕРИШ

Баъзи бир болалар уларни қийнаётган психологик оғриқдан ҳалос бўлиш учун ўзларига зиён етказишлари мумкин. Огоҳ бўлинмаса, жуда аянчли оқибатларга олиб келиши ҳеч гап эмас.

3. ХАВОТИР ВА ҚЎРҚУВ

Жинсий зўравонликка учраган инсонлар стрессга нисбатан жуда сезувчан бўлишади. Натижада болада қўрқув, хавотир, жазавага тушиш кузатилади. Организм доим ёмон нарсани кутиб яшайди.

4. ТУНГГИ ДАҲШАТЛИ ТУШЛАР

Худди уруш фахрийлари каби бу болалар ҳам тушларида даҳшатли воқеаларни кўришади.

5. ИЧКИЛИКБОЗЛИК ВА ГИЁҲВАНДЛИК

Болалигида психологик жароҳат олган болалар келгусида ичкиликка ёки гиёҳванд моддаларга тез берилади.

6. ГИПЕРСЕКСУАЛЛИК

Эрта ва жароҳат берувчи жинсий тажриба болада гиперсексуалликни келтириб чиқариши мумкин. Яъни у бу мавзуга ўта қизиқувчан бўлиб қолади, интернет орқали турли беҳаё фильмларни томоша қилади, ўсмирлик чоғида жинсий алоқаларга ҳам қизиқиш билдиради.

7. ПСИХИК БУЗИЛИШЛАР

Уларда паранойя, ҳатто галлюцинациялар ва қисқа муддатли психозлар кузатилади.

8. КАЙФИЯТ ЎЗГАРИШИ, АСАБИЙЛИК ҲОЛАТЛАРИ

Болалар ўз ҳиссиётларини сўз орқали ифодалаши қийинлиги сабаб, улар кўпроқ ҳаракат орқали истагини билдиради. Зўравонлик қурбонлари кайфият тушиши, тушкунлик, асабийлик, васваса ҳуружларидан азият чекади.

9. МУНОСАБАТЛАРДА МУАММОЛАР

Зўравонлик қурбонлари атрофдаги одамларга ишонмай қўяди, улардан қўрқишади. Шунинг учун муносабат ўрнатиш жуда қийинлашади.

10. РЕГРЕССИЯ

Энурез ва энкопрез, кутилмаган жазавалар, хулқ-атворидаги ўзгаришлар даҳшатли воқеаларнинг оқибатларидир.

11. ФИЗИОЛОГИК, ПСИХОСОМАТИК ВА АУТОИММУН БУЗИЛИШЛАР

Ушбу бузилишлар онгдаги салбий фикрларнинг танага кўчган белгилари.

Юқоридаги белгиларни ҳеч қачон эътиборсиз қолдирманг.

https://www.psychologies.ru материаллари асосида тайёрланди.