Зўравонлик учраган аёлларнинг қарамлиги

Зўравонликка учраган аёлларнинг ҳикояларини ўқиркан, кўпчилик «Ҳаммаси шунчалик ёмон бўлса, нега кетмади» деган саволни беради. Лекин барчаси биз ўйлаганчалик осон эмас. Жиддий сабаблар қурбонни уни қийнаётган муносабатларда қолишга мажбур қилади.

Ўзаро муносабатлардаги зўравонлик мавзусига охирги пайтлар кўп эътибор қаратилмоқда. Аёлларнинг калтакланиб ўлдирилгани ва ногирон бўлиб қолгани ҳақида хабарларни кўрамиз. Аммо руҳий зўравонликка учраганларнинг ҳам хаёти ҳавас қиларли эмас. Бундай зўравонлик жаҳолатдан тортиб, хўрлаш ва ҳақоратга қадар турли кўринишларда бўлиши мумкин.

Зўравонлик даврийлиги қандай кўринишга эга? Зўравонлик рўй беради. Қурбон аввалига жазавага тушади, қўрқади, хафа бўлади, шикастланади. Вақт ўтиб, бундай муносабатлар меъёр тусига киради: жанжаллар, кескинлик кучаяди, энг юқори чўққисида янги зўравонлик ҳодисаси юз беради. Шундай қилиб, зўравонлик даврийлиги такрорланади.

Сукунат даврларида қурбон одатда бир неча босқичдан ўтади.

У:
Партнёри яна эски ҳолатига қайтишини кутади.
Бўлган воқеаларни унутади ва уни қийноққа солган одамни кечиришга қарор қилади.
Партнёрига унинг айбини тушунтиришга ҳаракат қилади. Гўё унга фикрларини етказа олса, у ҳаммасини тушунадигандай.
Қандай ўзгарсаммикан, деб ўйлайди. Воқеадан сўнг қурбон ўз ҳатти-ҳаракатларини таҳлил қилади ва зўравонлик қайталанмаслиги учун ўзгаришга ҳаракат қилади.

Лекин нега бу воқеалар қайта-қайта содир бўлаверса, аёллар бундай муносабатларга нуқта қўймайди?

Келинг, бундай ҳатти-ҳаракатларнинг 5 сабабини кўриб чиқамиз.

  1. Зўравонлик секин ва босқичма-босқич ривожланади.
    Унинг илк сигналларини қурбон ғамхўрлик белгиси деб қабул қилиши мумкин

Жанжаллар, жисмоний зўравонлик аёл ҳомиладор ёки янги туққан пайти рўй беради.

Ҳатто шу вақтда ҳам аёл эркакка боғланган бўлиб, бундай ҳатти-ҳаракатларга жиддий сабаб бор ва у бошқа қайталамайди деб ўзини тинчлантиради.

  1. Ёлғон «асал ойи».
    Абьюзер бўлган муносабатларда, у мулойимлик, илиқлик кўрсатадиган ва жабрланувчини тинчлантирадиган ҳолатлар кўп бўлади. Бундай яхши оилавий оқшомлар аёлни содир бўлган барча даҳшатли нарсаларни унутишга мажбур қилади. У буларнинг гўё содир бўлмаганига ишонади.
    Аёл зўравон билан яшаётганини англаб етгач, у аллақачон руҳан синган бўлади.
  2. Ўзига паст баҳо бериш.
    Зўравон ҳар доим ўз қурбонини ва унинг ўзига бўлган ишончини йўқ қилишга ҳаракат қилади. Бу узоқ вақт давомида ва мақсадли равишда унинг онгига айбдорлик туйғусини қўядиган манипуляцион ҳаракатлардир: сен аҳмоқсан, ҳеч кимга керак эмассан! Зўравон эса қаҳрамон, негаки уни шундай ёмон жиҳатларига қарамай севади.
  3. Молиявий қарамлилик.
    Қурбоннинг барча алоқаларини ва ўзини намоён қилишнинг барча йўлларини чеклаш – бу зўравоннинг асл мақсади. Аёлнинг бирор машғулот билан банд бўлиш истагини доимий танқид қилиш ва масхара қилиш. Шундай қилиб, қурбон ҳатто дўстларсиз қолади, қариндошлар билан мулоқот қатъий назорат остида ва аёлнинг бутун ҳаёти зўравоннинг атрофида айлана бошлайди.
  4. Жамият томонидан босим.
    «Сабр қил. Ўзинг айбдорсан, жим турсанг бўлмасмиди!?”, “Болалар-чи? Худбин!», «Урса – демак севади.»

Буларнинг барчаси шунчаки стереотиплар, аммо улар зўравонлик қурбонига салбий таъсир қилади, унинг барча ҳаракатларини пучга чиқаради. Кўпчиликнинг фикрига кўра, аёлнинг ўзи айбдор, провокация қилган, келишолмайди ва ҳоказо.

Сиз ёки яқинларингиз шунга ўхшаш ҳолатга тушса, ёдингизда тутинг, сиз яхшироқ яшашга минг карра лойиқсиз!