Hikoyani yuboring
burger x
#Jabrlanganlar uchun ko'rsatmalar

Ҳуқуқларни чеклаш ҳуқуқи

Ҳуқуқларни чеклаш ҳуқуқи
14 Fev 2022

“Боламни қандай қилиб чет элга олиб чиқишим мумкин, ахир отаси ҳозир қаердалигини билмайман-ку?”, “Нима қилсам экан? Собиқ эрим/ хотиним болани...

“Боламни қандай қилиб чет элга олиб чиқишим мумкин, ахир отаси ҳозир қаердалигини билмайман-ку?”, “Нима қилсам экан? Собиқ эрим/ хотиним болани чет элга олиб чиқишга рухсат бермаяпти, биз эса шунча вақтдан бери таътилга чиқишни орзу қилгандик», «Халқаро мусобақага боришимиз керак, лекин мен боланинг отаси/онасидан рухсат ололмаяпман. Наҳот буни фақат суд орқали хал қилиш мумкин бўлса? Биз бу ва бошқа саволларни дўстларимиз, қўшниларимиз, танишларимиз ёки ишдаги ҳамкасбларимиздан тез-тез эшитамиз.
Кўпчилигимиз тўғридан-тўғри ёки билвосита, вояга етмаган боланинг четга чиқолмаслик муаммосига дуч келганмиз, айниқса боланинг ота-онаси ўртасидаги муносабатларда келишмовчилик бўлса. Кўпинча вояга етмаган болаларнинг чет элга чиқиш муаммоси ота-онадан бирининг иккинчисини иложи борича асабига тегиш истаги натижасида юзага келади, бунда боланинг манфаатлари эътиборга олинмайди.
Илгари (07.07.2011 й.дан) амал қилган “Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини ва 16 ёшга тўлмаган шахслар учун фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатини бериш тартиби тўғрисида”ги низомга кўра четга қисқа муддатга чиқиш учун ота-оналардан бирининг розилиги талаб этилмасди. Бироқ 2019 йилдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПФ-4079-сон қарорига мувофиқ, мазкур меъёр қонунчиликдан “кесиб ташланди” ва бу кўпчилигимизнинг ҳақиқий бош оғриғимизга сабаб бўлди.
Амалдаги фуқароларнинг хорижга чиқиш тўғрисидаги низом вояга етмаган бола билан чет элга чиқиш учун биометрик паспорт олиш тартибини мураккаблаштиради. Кўпинча, ажрашгандан сўнг, собиқ турмуш ўртоқларнинг муносабатлари таранглашади. Собиқ турмуш ўртоқларнинг баъзилари ота-оналик мажбуриятлари мавжудлигини бутунлай унутиб, йўқ бўлиб кетади, баъзилари эса, аксинча, ота-она ҳуқуқларини суиистеъмол қиладилар, боланинг ҳаракатланиш эркинлиги, дам олиш ҳуқуқини чеклайдилар ва ҳоказо. Қонун ҳужжатларида билвосита «рухсат берилган» ота-она ҳуқуқларини суиистеъмол қилиш усулларидан бири бу вояга етмаган боланинг хорижга чиқишда иккала ота-онанинг розилигини олиш зарурияти тўғрисидаги талабдир.
Бу масалада эркак ва аёлнинг тенглиги ҳақида нима дейиш мумкин? Ота-оналардан бири ўз вазифаларига «адолатсиз» муносабатда бўлганда нима қилиш керак? Агар ота-оналардан бир алимент тўласа-ю, лекин ўз фарзандининг ҳаётидан ғойиб бўлса ва алоқага чиқмаса? Ким нима деса десин, хорижга чиқиш тақдири ҳали ҳам «виждонсиз» ота ёки онанинг қўлида қолмоқда. Бундай ҳолларда, амалдаги тартиб турли вазиятларни ҳал қилишнинг осон усулларини «изламайди» ва фақат битта йўлни кўрсатади – судга бориш. Лекин судга мурожаат қилиш нафақат молиявий, балки маънавий жиҳатдан ҳам қимматга тушишини ҳаммамиз биламиз ва тушунамиз.
Ота-онанинг нотариал тасдиқланган розилиги ота-онанинг ҳуқуқидир. Аммо бу масалада боланинг ҳуқуқлари қаерда?
Нима учун ушбу меъёрий ҳужжатни келишиш ва қабул қилиш жараёнида боланинг ҳуқуқлари умуман четда қолиб кетгани тушунарсиз. Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунида бола манфаатлари йўлида энг муҳими, камситиш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик белгилаб қўйилган, ҳуқуқларининг камситилишига йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон қонунчилигида ҳар бир боланинг дам олиш ва ҳордиқ чиқариши, ҳар томонлама ривожланиши, қариндошлари билан мулоқот қилиш ҳуқуқи кафолатланган, ҳатто боланинг ўз фикрини билдириш ҳуқуқига эга эканлиги, оиладаги ҳар қандай муаммоларни ҳал қилишда эътиборга олиниши лозимлиги кафолатланган.
Хўш, нега ушбу Низомда боланинг фикри, хорижга чиқиши керакми ёки йўқ, деган масалада унинг фикри инобатга олинмайди? Зеро, бола ҳам инсон ва фуқародир. Нима учун амалдаги тартиб боланинг манфаатлари ҳар қандай «рухсатлардан» устун бўлган вазиятларни ҳисобга олмайди, айниқса, ҳаётни сақлаб қолиш учун даволаниш зарурати ҳақида гап кетганда?
Низом бандларидан бири, одатда, боласи билан бирга яшамайдиган ва унинг тарбиясида иштирок этмаётган ота-онага Ўзбекистондан ташқарига чиқиш учун биометрик паспорт олишга ва шунга мос равишда чиқиб кетишга чек қўйишга сўзсиз ҳуқуқ беради. Ҳолбуки, боласи билан бирга яшайдиган ота-она фақат шартли ҳуқуққа эга – у бошқа бировнинг нотариал розилиги билан белгиланади.
Албатта, ҳаётда турли вазиятлар борлиги ҳақида узоқ вақт баҳслашиш мумкин ва мавжуд тартиб меъёрларини фақат «тақиқлар» нинг салбий томонидан кўриб чиқмаслик керак, лекин қонун чиқарувчи, ҳаётимиздаги турли вазиятларни таъминлаш ва уни мураккаблаштирмаслик, аксинча, осонлаштириши керак. Ота-оналар, албатта, жиддий ва объектив сабабларга кўра ўз фарзандининг Ўзбекистондан чиқиб кетишини чеклаш ҳуқуқига эга бўлиши керак. Бундай ҳолатлар учун амалдаги қонунчиликка бир қатор ўзгартиришлар киритиш ҳам зарур.
Бундай ўзгаришлар, биринчи навбатда, боланинг ҳуқуқлари, шунингдек, иккала ота-онанинг ҳам ҳуқуқларини тенг равишда ҳисобга олиши керак. Бундай ҳолда, ҳар хил вазиятларни назарда тутадиган ва барча томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини батафсил тавсифловчи алоҳида, тўлақонли ҳуқуқий ҳужжат керак.
Ушбу муаммонинг кўтарилишига кўплаб ота-оналарнинг турли сабабларга кўра ўз фарзандларининг республика ташқарисига чиқиш ҳуқуқини ҳимоя қилишга бўлган муваффақиятсиз уринишлари сабаб бўлди. Бу масалани ҳал қилиш бола билан бирга яшайдиган ва ўз мажбуриятларини муносиб равишда бажарадиган ҳар қандай ота-онага тегишли. Ҳаммамиз биргаликда – фарзандларимизнинг дунёни ўз кўзи билан кўриш, халқаро танлов ва олимпиадаларда қатнашиш, мактаб таътилларида муносиб дам олиш, хорижда яшовчи қариндошлар билан учрашиш ҳуқуқини ҳимоя қиламиз.

Oldingi maqola

Уй зўравонлигини криминаллаштириш, педофилларнинг очиқ реестри, бепул адвокатлик ёрдами. Ўзбекистон адлия вазирининг фикри
08 Fev 2022
Уй зўравонлигини криминаллаштириш, педофилларнинг очиқ реестри, бепул адвокатлик ёрдами. Ўзбекистон адлия вазирининг фикри

Keyingi maqola

Ўзбекистонда мономарказлар. Улар қандай ишлайди?
20 Mar 2022
Ўзбекистонда мономарказлар. Улар қандай ишлайди?
Muharrirdan
Anonim hikoyalar
Унинг исми Зилола эди
03 Yanvar 2024
Унинг исми Зилола эди

У 2001 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон она бўлишни орзу қилган. Отасининг узоқ қариндоши Жаҳонгир ундан 8 ёш катта эди. У уни илк бор 2022 йил июль ойида, онаси ва синглиси билан сеп учун нарсалар олиш учун бозорга борганида кўрди. Бир ҳафтадан сўнг улар ФҲДЁ бўлимига ариза беришди, рўйхатга олиш бир ойдан […]

Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади
29 Iyun 2023
Тошкентда суд пичоқ билан аёлга ташланган эркакка 660 минг сўм жарима тайинлади

Ўша кунни Азиза (исми ўзгартирилди) аниқ-тиниқ эслаб қолди. 16 май куни болалар билан кўчага айланишга чиқишади. Телефони уйда зарядда қолади.⠀Кўчадан қайтгач, Азиза унинг атири ҳидини сезди. Бунгача собиқ эри унда квартира калитини қолганини инкор этган. Аёл ҳожатхонага кириб, ўша ерда бекиниб олди. Ўғли ҳам синглиси билан хонага кириб олади.⠀Эркак ҳожатхона эшигини тақиллатиб, очишни талаб қилади. […]

Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди
15 Iyun 2023
Жиззах вилоятида эркак 6-синф ўқувчисини зўрлади ва 2 йил озодликни чеклаш жазосини олди

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли эркак 2022 йил ёз ойларида маҳалладоши орқали уни дугонаси бўлган вояга етмаган 2010 й.т. йилда туғилган Т.К билан танишиб бир-бирларини ёқтириб қолишиб у вояга етганда бирганликда турмуш қуришлари ҳақида келишиб олади. Кузда эркак қиз яшайдиган шаҳарга боради, дугонаси иккисини айлантириб келади. Кеч бўлиб қолганлиги учун уларни шу […]

Nazima
05 May 2023
Nazima

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди – бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар …Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги […]

Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.
28 Aprel 2023
Менинг исмим Ҳуснора, 32 ёшдаман.

Тошкентдан узоқда жойлашган кичик бир шаҳарчада ўсганман. Оилабоши қаттиққўл ота бўлган оилада ўсганман. Сингилларим ундан жуда қўрқишар ва мен дадамга хотиржамлик билан эътироз билдиришимга доим ҳайрон бўлишарди. Биз ҳар куни уй ва боғда ишлардик: ёғоч полларни қўлда ювардик, бармоқларимиз доимо қавариб кетарди. Эрталаб мактаб олдидан мол боқиш учун кетардик, дарсдан кейин қафас ва катакларни тозалардик. […]

Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя
25 Aprel 2023
Овқатланиш тизими бузилиши ҳақида ҳикоя

Менинг исмим Ҳелга, 32 ёшдаман. «Менинг илк диетам 16 ёшимда бошланган, бир нечта озғин дугоналарим бор эди, улар бунинг учун ҳеч ҳам ҳаракат қилмаган, семиз бўлганлар ичида вазн йўқотганлар ҳам бор эди ва мени ортиқча вазнга мойил бўлган, лекин ўзини овқатдан чеклайдиган инсонлар жуда қизиқтирарди, чунки мен ҳам шундай иродага эга бўлишни хоҳлардим, шунингдек, дугоналарим, […]

Tegishli barcha maqolalar
top