Трусиклар қоидаси

​Фейсбук ижтимоий тармоғининг гуруҳларидан бирида бир аёл ёзмоқда: «6 яшар қизим боғчага боради. У жуда камгап ва ўзини ҳимоя қилмайди. Гап шундаки, кунлардан бирида уни кечқурун ётишдан олдин ювинтираётсам, жинсий аъзолари қизарганини кўриб қолдим. Ундан нима бўлганини сўрадим. У ҳеч нарса демади. Мен бирон инфекция тушган, деб ўйладим. Эртасига уни катта опаси ювинтириб, у ҳам қизарганини кўриб, синглисидан нима бўлганини сўради. Қизим унга боғчада тушликдан кейин уйқу пайтида унинг жинсий аъхоларини ишқалаганини айтибди. Ўша бола бу ишни икки марта қилган экан. Бир марта кундузги уйқу пайти бўлса, иккинчи марта шундоқ гуруҳда ишини қилибди. Ҳеч ким кўрмадими деб сўрасам, шовқин бўлган, ҳамма бақир-чақир қиларди, боғча опа билан унинг ёрдамчиси гаплашиб ўтиришганди деди. Сен қаршилик қилмадингми деб сўрасам, мен уни уриб, бақирдим, деди. Лекин у болага кучи етмаган».

Ҳуллас аёл боғча мудирасига учраган, у воқеа ҳали қандай якун топгани бизга маълум эмас, лекин шу ерда муҳим бир қоидани қолдирмоқчимиз.

Қоида моҳияти шундан иборатки, 2 ёшдан ўғил ва қизларга вақти-вақти билан трусик киядиган танамизнинг барча қисмларига фақат маълум яқинлар тегиши мумкинлигини айтиш ва бу қандай шароитда амалга оширилишини тушунтириш керак.

Масалан, «остингни фақат бувинг ёки энага ювиши мумкин. Ҳар қандай одам трусигинг тагидагиларни кўрсатишни сўраса, қочиш керак ва ойинг ёки дадангга бу ҳақида дарҳол айтиш керак».

🔹Болалар зўравонлик, педофилия, хавфсизлик ҳақидаги тушунчалар билан туғилмайди. Биз болаларни катталарга итоат қилиш руҳида тарбия қилар эканмиз, кичкинтойни ўз шахсий чегараларини ҳимоя қилишини ўргатишимиз керак. Кўпинча болажонлар уларга зиён келтиришаётганини тушунмайди ҳатто.
🔹Бу қоидани мунтазам қайтариб туриш керак, лекин шунчаки гап орасида секин айтиш керак. Ҳудди болани тиш тозалаш ёки қўл ювишни ўргатганимиз каби.
🔹Болани у ёки бу вазиятда қандай йўл тутишни билсагина ўзини ҳимоя қила олади. Шунинг учун шундай кичик йўриқномани ойда камида бир неча марта қайтариб туриш керак. Ёш болажонлар олинган маълумотни тез унутиши мумкин, шунинг учун то эсида яхши қолмагунича қоидани қайтариб туриш керак.
🔹Болангиз сизга ишониши ва ҳар қандай вазиятда сиз унга ишонишингизни билиши муҳим.
🔹Қоида ишлаши учун сиз ҳам унга риоя қилинг ва бузманг. Яъни болажонга муайян катталар айтилган бўлса, трусиклар зонасига бошқа катталар даҳл қилмаслиги лозим.

Агар ҳаётингизда қандайдир ўзгариш рўй берган бўлса, масалан, энага ўзгарган ёки боланинг холаси (аммаси) келган бўлса, болага буни албатта тушунтиринг.