Асабимиз бузилиб, фиғонимиз фалакка чиққан пайтда «Тинчланиб ол!» дейишади ва бу ибора тинчлантириш ўрнига баттар асабимизни бузади. Нега бу таскин бунчалик жаҳлимизни чиқаради?
Агар бирор инсон сизга бу иборани айтса, билингки, бир тарафдан сизнинг муаммоингиз уни у даражада ўйлантиргани йўқ ёки «муаммоинга тупурдим, фақат ўзингни тутиб ол!» қабилида сизни тинчлантиришга уринишади. Шундай пайтда одам гўё уни ҳеч ким эшитишни истамаётган ёки у ҳеч кимга керак эмасдек ҳис қилади. Унинг фикри, нуқтаи назари бир тийндек гўё. Албатта шуларни ҳис қилган инсон баттар жумбушга кела бошлайди. Кимдир сизга «Тинчланиб ол» дедими, билингки, у сиз билан суҳбатни давом эттирмоқчи эмас.
Бошқа томондан тинчланиб олиш керак деган талаб қўйилган инсон ўзи ростдан ҳам ҳиссиётларга берилиб, жанжаллашиш арафасида турганмиди ёки тинч ҳолатда турган бўлса ҳам унга нисбатан тинчланиш кераклиги айтилдими? Нима бўлганда ҳам бу талаб билан инсонга босим ўтказиш нотўғри, бу билан унинг ҳаракатланиш чегараларига даҳл қилган бўламиз. Агар у болаликданоқ ҳар хил жанжаллардан узоқроқ юришни ўрганган бўлса, бу талабга сўзсиз бўйсунади. Ўзини тута биладиган инсонлар қўполлик билан ўз феълини курсатмайди, чунки бундай инсонлар ўз шахсини ҳурмат қилишни билади.