Собиқ севгилим ҳаётимни бузяпти: ҳимояланишнинг 7 қоидаси

Гоҳида айрилишнинг ўзи етарли бўлмайди, баъзи бир эркаклар ажримдан кейин ҳам собиқ рафиқасини тинч қўймайди. Ўзини қўпол тутади, босим ўтказади, ҳақорат қилади, режа ва қарорларни ўзгартиришга мажбур қилади. Шундай вазиятларда қандай йўл тутиш керак?

1. Муносабатларингиз ҳали ҳам давом этяптими, сабабини аниқлаштиринг

Ўртада фарзандлар бўлса, бутунлай алоқани узиб ташлашнинг иложиси йўқ. Аммо шу сабаб туфайли сиз билан учрашган собиқ эрингиз эски хафаликлар, айбловларни қайта-қайта эслатаверади. Шунинг учун ҳар сафар у билан учрашганда фақат фарзанди туфайли у билан муносабатни ушлаб турганингизни тушунтиринг.

2. Чегаралар белгиланг

Қачонки ўзингизни хавфсиз сезсангиз, ана шунда очиқ ва ҳақиқий муносабатлар бўлади. Зиддият шароитида эса қатъий чегараларни белгилаб олиш  ва уларни қатъий ҳимоя қилиш зарур. Масалан, шахсан учрашишдан воз кечинг, смс орқали гаплашинг.

3. У барибир ўзгармайди

Зўравон ва жаҳлдор инсондан яхшилик кутиш қийин. Унинг талабларига рози бўлсам, балки ўзгарар дерсиз. Аммо аслида харчанд уринманг, феъл-атворини ўзгартиролмайсиз. Қолаверса, унинг учун энди жавобгар ҳам эмассиз.

4. Ўзингизни ҳимояланг

Қўпол инсон таҳдидларидан ҳимояланиш мумкин ва шарт. Сиз унинг олдида қарздор эмассиз, шуни унутманг.

5. Турли «синовлардан» ўтказинг

Агар иккиланаётган ва бу инсон балки ўзгарар, деган фикрда бўлсангиз, уни турли вазиятларда синаб кўринг.

6. Шошманг

У мурожаат қилган вақтда шу заҳоти тезлик билан жавоб қайтаришга мажбур эмассиз. Ҳар томонлама ўйлаб, ҳаммасини тарозига солган ҳолда унга жавоб қайтаринг. Шунда камроқ хато қиласиз.

7. Мулоқот қоидаларини шакллантиринг

Агрессив инсон билан муносабатда қатъий чегараларга риоя қилмасангиз бўлмайди. Жонингизга тегдими, кейинроқ гаплашамиз денг. Шунда ҳам унамаяптими, телефонни ўчиринг.

Зеро, бу мулоқот қоидаси. Яхши хулқ-атвор учун мукофот оласан, ёмон ҳаракат учун жазо. Мана шу қоидаларга риоя қилсангиз, собиқ севгилингиз назоратидан қутуласиз. У ҳам ниҳоят, буни англаб етади ва зўравонликларидан фойда йўқлигини кўради.