Ўсмирликдаги ёлғизлик нимаси билан хавфли?

Ёлғизликнинг ўзи оғир туйғу, лекин ўсмирларники икки ҳисса дардлироқдир. Хўш, ўсмирликдаги ёлғизлик сабаби нимада, оқибатлари қандай? Вазиятни ўзгартириш йўллари борми?

Ўсмирнинг ўзига берадиган баҳоси унинг тенгдошлари фикрига боғлиқ. Дўстлик таклифининг рад этилиши қаттиқ жароҳатласа, норозиликни рад этилиш деб қабул қилади.

Узоқ муддатли ёлғизлик, ижтимоий муносабатлардаги муваффақиятсизлик ўсмирни салбий одатлар сари чорлайди. Масалан, чекиш, ичиш, турли ўйинлар ва ҳатто гиёҳвандликкача.

Ўсмирлик даврида кўпинча ота-оналар иккинчи даражага тушиб, тенгдошлар асосий ўринга чиқади. Тинейджерлар учун ички олами ҳақида дўстларига сўзлаб бериш, уларнинг фикрини эшитиш жуда муҳим. Шу тарзда улар ўзларини англаб боришади.

«ОИЛАДАГИ МУАММОЛАР!»

Ўсмир ҳаётидаги 90% муаммолар оиладаги қуйидаги муносабатлар билан боғлиқ:

ота-оналар орасидаги можаролар, оиладаги зўравонлик;

ота-она билан ишончли муносабатларнинг ўрнатилмаганлиги;

катталарнинг ўта кескин танқидлари;

ортиқча ғамхўрлик.

Афсуски, кўпчилик ота-оналар буни инобатга олишмайди ва бутун айбни ўсмир фарзандларига ағдаришади. Аслида эса муаммонинг моҳиятини оиладан излаш керак.

ЎСМИР ЎЗИГА ЎЗИ ЁРДАМ БЕРА ОЛАДИМИ?

Фойдали машқ

1. «Мақтовлар»

Ўн кун давомида ўзингизни мақтанг:

қўзгуга қараганда;

уйдан чиқаётганда;

уйга қайтаётганда.

Масалан шундай сўзларни айтинг:

«Бугун кўринишинг ажойиб! Сочларинг ва кийимларинг аъло даражада».

«Сен билан мулоқот қилиш завқли! Ҳар қандай вазиятга гап топасан».

«Ҳазилларинг жойида, ҳамманинг кайфиятини кўтарасан».

https://www.psychologies.ru материаллари асосида тайёрланди