Сени қийнаётган муаммо ҳақида очиқ гапир

Британиянинг Болаларга нисбатан шафқатсизликнинг олдини олиш миллий жамияти маълумотларига кўра, Буюк Британияда ҳар 20-чи бола жинсий зўравонликка учрайди, ҳар учинчи бола содир бўлган воқеа ҳақида ҳеч кимга айтишга журъат эта олмайди. Ва яна бир ҳайратланарли статистика – ўнта ҳолатдан тўққизтасида зўрлаган одам оиланинг қариндоши ёки яқин дўстидир.

Болалар билан очиқчасига гаплашиб олиш қийин. Агар ота-она ёшлигиданоқ бола билан очиқчасига гаплашишга интилса, боланинг фикр ва ҳис-туйғуларини тингласа, у ҳолда болани зўравонликдан ҳимоя қила оладиган очиқлик маданиятини шакллантириши мумкин.

Speak up, someone can help — сени қийнаётган муаммо ҳақида очиқ гапириш қоидаси.

Бола унинг ота-онаси ва яқин одамлари у ёмон сирларни улашгани учун уни урушмасликларини билиши керак.

Болага у сирларни кимга ишониши мумкинлигини аниқ тушунтириш керак – устози ёки боғча опаси. шу билан бирга яқинлар улар тавсия қилган инсонлар ҳақиқатда уларга ўз вақтида ёрдам бера олишини таъминлашлари керак.