Савдойилар донолиги: улардан нималарни ўрганишимиз мумкин?

Одатда телба ва савдойи инсонларни кўрганимизда улардан нимани кутишни билмаймиз ва қўрқамиз. Аммо аслида бу шахслар ҳам сизу биз каби оддий одамлар. Энг қизиғи, ўзларининг ноёб қобилиятлари туфайли яхшигина муваффақиятларга ҳам эришишади.

Психологларнинг таҳлилларига кўра, савдойилар кўпроқ жарроҳлар, адвокатлар орасида учрар экан. Уларга уқтира олиш, совуққонлик, бошқарув каби хислатлар хос.

ОҲАНГРАБОДЕК ЖАЛБ ҚИЛАДИ

Савдойилар атрофдаги инсонларнинг эътиборини жалб қила олади. Қизиғи, улар мулоқотда ёқимли бўла олади. Мутахассислар савдойилардаги гипноз қилишга мойилликни алоҳида таъкидлашади.

ОҒРИҚ ЙЎҚ – ТЎСИҚ ҲАМ МАВЖУД ЭМАС

Дард, алам, хафалик туйғулари савдойиларга хос эмас. Улар дард чекиш бобида мутлақо бетаъсир. Қизиғи, ўтказилган текширувларга кўра, уларда хавфли вазиятларда юрак уриши умуман ўзгармайди. Бу ўзига бўлган ишонч оқибати. Шу сабабдан ҳам уларни энг мураккаб касбларда кўриш мумкин. Бундан ташқари савдойи инсонларда рағбат олишга бўлган ўчлик шунчалик кучлики, бунинг таъсирида оғриқни сезмай қолишади. Нейробиологлар савдойи инсонларда дофамин тизимида бузилишларни аниқлашди. Ушбу тизим рағбат олиш ҳисси учун жавоб беради. Шунинг учун ҳам савдойи инсонлар мукофот олиш дамларини кутиб ўтиришади.

СОВУҚҚОНЛИК ЁРДАМ БЕРАДИ

Совуққонлик билан ҳаракат қилиш уларга хос. Агар жарроҳларда мана шу савдойилик бўлмаганида эди, улар кўплаб операцияларни муваффақиятли амалга оширолмаган бўлишарди. Савдойилар яна турли ўйинларда кўпинча ғолибга айланишади. Хавотир туйғусининг камлиги ҳисобига савдойилар диққатни жамлаш бобида жуда уста бўлишади.

Ушбу фикрлар билан савдойи бўлишга интилинг дейишдан йироқмиз. Шунчаки ҳар қандай инсонларнинг яхши томонларини кўра билиш керак.

https://www.psychologies.ru материаллари асосида тайёрланди