Оталар, оналар, қизларингиз шунчалик кўчада қолганми?

[Переслано из Nayzangul]
[ Видео ]
Мана бу «шедевр»ни кўриб, ёқамни тополмай қолдим. Оталар, оналар, қизларингиз шунчалик кўчада қолганми? Шу қадар кўнгилни беҳузур қилувчи «идея» кимнинг чириган миясидаги кўмирлардан «ёниб» чиқди эканки, қурумидан заҳарланиб ўлай деяпмиз?!

Қиз фарзандларнинг тақдири буткул ўйинчоқ бўлиб кетди-ку?! Ҳали қараса, маҳалланинг итиям «Қиз эканми?» – деб бурнини жийирса, чопиб бориб аборт қилдириб келишади, ҳали қараса, тиз чўктириб кечирим сўратишади, ҳали қараса, иккиқат ҳолида 25 кило юкли бочкаларни кўтармагани учун ўласи қилиб калтаклашади, ҳали қараса – «реклама»даги аҳвол…

Инсоннинг қадри шунчалик паст бўлдими?! Бунақа фикрлайдиган одамларга фарзанд деган неъмат ҳайф!

Э, ўша… #%@¥×±~¢&®[•°¿]}{¡!
(Сўкинишни билмайман, белгилар ўрнига ўзингиз истаган сўзингизни қўйиб олаверинг, рухсат!)

P/s: Энди қанақа идиш ювиш воситасидан фойдаланиш керак эмаслигини билиб олдингиз.

P/s-2: Рекламадаги қиз «ўтириб» қолган эмас, шу рекламани ишлаганларнинг мияси «ўтириб» қолган!

Гапира ҚОЧДИЕВА
@GapiraQochdiyeva