Медиа ва гендер тенглик. 3-қисм

Эркак ва аёллар роллари ҳақидаги стереотипик тушунчалар нега иккала жинс вакиллари учун зиён келтириши ҳақида ёзганмиз. Бугун эса бизнес ва оммавий маданият нега стереотиплардан фойдаланиши ҳақида ёзамиз.

Биринчи ўринда айтиб ўтиш лозимки, стереотиплардан ҳеч ким ёвуз мақсадларда фойдаланмайди. Уларни қўллашнинг сабаблари учта:

📌Билмаслик

Контентни яратаётган одам аёлларни ерга урувчи стереотипдан фойдаланаётганини билмаслиги мумкин. Одам айни шундай маданиятда ўсган ва унинг онги стереотипли медиага асосланган. Уларнинг наздида аёл – заифа ёки шаллақи, эркак – «эээээрррккаааак ёки сўтак.

📌Дангасалик

Иккинчи сабаб – гендер стереотиплардан фойдаланиш соддалиги. Улар доим тайёр, бош оғритиб янги нимадир ўйлаб топиш керак эмас. Муҳими, томошабин уни дарҳол тушунади. Авария сабабларини тушунтириш нима кераги бор, шунчаки рулда аёл бўлган деса бўлди.

📌Фойда

Енгил сюжет, тушунарли моҳияти, образларни таниб олиш имконияти – бундай гендер стереотиплар ўз маҳсулотингни сотишда ас қотади. Мураккаб концепцияни ўйлаб топиш зарилми, дейди тадбиркор.

Аммо жамият аста-секинлик билан ўзгармоқда. Гендер стереотиплар акс таъсир қилиши ҳам мумкин ва тадбиркор зиён кўради. 2018 йилда Россиядаги ИКЕА рекламаси катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Унда ит аёлга қиёсланади.

ОАВ ва Медиада гендер стереотиплар билан қандай курашиш кераклиги ҳақида кейинги материаллимизда биласиз.

Нигина Худайбергенова