Кучли аёл қиссаси: паранжани ташлаган ва 19 йилга қатағон қилинган аёл тақдири.

Бу ҳикоя Голливудда олинган ўткир хужжатли фильмни эслатади. Аммо бу аёл кинода роль эмас, асл ҳаёт заҳматларини кўрган. Юз йил аввал қаҳрамониз исми бутун Совет Иттифоқи давлатларига донғи кетган эди. 1920-йиллар ўрталарида ҳозирги Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудларида тарихга «Хужум» ҳаракати деб ном қолдирган паранжисини ташлаш бошланган.

Тожихон аёллар ичида биринчи бўлиб паранжасини ташлашга ботинган аёл ҳисобланади.

Ҳаёт зарбалари бу билан якунланманган, аёлни ёлғон бўхтон «донос» билан 19 йилга Сибирга қатағон қилишади. Кучли матонат соҳибаси ҳаммасига чидаб яна қайтиб келади. Мураккаб тақдир соҳибаси ва кучли аёл ҳикоясини уларнинг қизи Мамлакат опа айтиб бердилар.

Кучли аёл қиссаси: паранжани ташлаган ва 19 йилга қатағон қилинган аёл тақдири.
Тожихон Шодиевани қизи – Мамлакат

Ёшлигини йўқотган гўдак.

Тожихон Шодиева – 1905 йилда Марғилон уездининг  Янгичек қишлоғидаги кончилар оиласида туғилган. Қизалоқнинг тақдири бир ходиса туфайли бутунлай ўзгариб кетади.

Кунлардан бирида 11 ёшга энди қадам кўйган Тожихон кўчада  қўғирчоқ ўйнаб ўтирганида (у вақтлар қизлар бу ёшда паранжи тақишмасди) кўчадан ўтиб кетаётган Хожи-табиб уни кўриб қолади ва қизчага қизиқиш билдиради. Эртаси куни совчиларни жўнатади.

У пайтда Хожи-табибнинг бир неча хотинлари бўлган (манбаларда олтита хотини бўлган деб ёзилади). Тожихон турмуш нималигини билмаган гўдак эди. Ўша вақтларда ҳеч ким қизларидан розилигини сўрамас хам эди. Ота-онаси Тожихонни 1916 йилда 11 ёшида Хожи-табибга 7-чи хотин қилиб узатишади. Тўйдан кўп ўтмай Тожихон  эрининг зуғмига чидолмасдан йиғлаб, уйга қўйиб юборишини сўрайди. Хожи эса қизалоқни ўртанча хотини Ашурнинг уйига, Қўқонга жўнатади.

Ашур қизни ҳақоратлар ва моматалоқ қилиб урарди. Бу зуғмга чидолмаган Тожихон уйдан қочади. У Янги Қўқонда бозорда юрганида Шура исмли аёл билан танишади. У ўзининг уйида қолишга рухсат беради.  Аста-секин қизчага рус тилини ўргатади. Ҳар томонлама ёрдам беришга ҳаракат қиларди.

Вақт ўтгач, Тожихон ота-онасини йўқлагани уйларига боради. У ерда эри Хожи уни топиб олиб, ўлар холатгача савалайди. Қизнинг ота-онаси буни билгач, “куёвнинг” ёнига бориб, ажрашишини талаб қилишади. Хожи – табиб узр сўраб, бошқа қайтарилмаслигини айтади ва аёлини уйга олиб кетади.

Очлик йиллари бошланган 1918-1920 йиллари ҳар бир ҳудудда саводхонликни оширадиган бепул курслар (ликбез- ликвидация безграмотности) ташкил этила бошланди. Аҳоли бир бурда нон илинжида ўша курсларда ўқишарди. Қўшимча нон учун Хожи- табиб Тожихонни узун сочидан тортиб йиғлатиб курсларга олиб келарди.

Қиз тезда маълумотларни илғаб оларди.

Кучли аёл қиссаси: паранжани ташлаган ва 19 йилга қатағон қилинган аёл тақдири.
Саводхонликни ошириш бўйича курслар ҳужжати (ликбезлар)

Рус тилини оз бўлса-да, билиши унга ёрдам берган. Чаққон қизни тезда фаоллар таркибига киритишган. 1918 йилгача отасининг уй ҳўжалигида меҳнат қилган. 1918-1920 йилларда – Фарғонадаги заводда ишлаган. У ерда фаоллигини кўрган завод бошқарувчилари Тожихонни Тошкентга 9-ойлик малака ошириш курсларига жўнатишади.

Кучли аёл қиссаси: паранжани ташлаган ва 19 йилга қатағон қилинган аёл тақдири.
Туркистонда ёлларнинг ҳуқукий ахволи ҳақидаги ҳужжат 1920-йилларда

Янги ҳаётга илқ қадам 

1921 йилда Тожихонни энг фаол ишчи сифатида Москвага съездга (конференцияга) жўнатишади. Албатта, эри ҳам Москвага у билан бирга йўл олади. Конференция вақтида Надежда Крупская (В.Лениннинг турмуш ўртоғи) Тожихонни саҳнага таклиф этиб, паранжасини ҳамманинг олдида ечмоқчи бўлади, бундан қўрқиб кетган Тожихон титрашни бошлади. Крупская «Нима бўлди?»- деб сўраганида Тожихон имо-ишора билан турмуш ўртоғидан рухсат олиш кераклигини тушунтиради.

Крупская эса дангал Хожига қараб: «Уртоқ Хожи, сиз аёлингиз паранжа ташлашига қаршимисиз?»- дея қарайди.

Важоҳатидан қўрққан Хожи-табиб : «Ўртоқ Крупская, албатта, қаршилигим йуқ»- дея жавоб беради.

Кейинчалик уйга қайтаётганида, Қўқонга келган поезддан тушган вақтида Тожихонни эри бўғзидан олиб : «Паранжангни тез кий-чи,» дейди.

Ўзида куч топиб : «Йўқ, киймайман», дейди аёл.

Ғазабланган эри эса: «Ўлдираман сени» деб ўдағайлади.

Тожихон унга қараб: «Сизни қулингиз эмасман бошқа, ажрашаман сиз билан. Ўлдириш билан қўрқитманг, ёки давлат сиёсатига қарши бўлиб паранжимни қийдирмоқчимисиз? – дея ўз йўлида кетади.

Кучли аёл қиссаси: паранжани ташлаган ва 19 йилга қатағон қилинган аёл тақдири.
Кўпхотинлик муносабатларни ҳақидаги ҳужжат. 1920-1930 йилларда ҳуқукий муносабатларини тартибга солувчи қонун

Эри билан  бошқа кўришишмаган. У вақт учун жуда довюраклиқ қилиб ажралиб кетган биринчи аёл бўлган. Собиқ турмуш ўртоғи Тожихонни кечирмаган ва уни ўлдириш учун Қундуз исмли одамни юборган. Тожихон у пайт Фарғона вилоятининг аёллар билан ишлаш қўмитасида фаолият кўрсатган. Қундуз уйига бечорадек ўзини кўрсатиб келган. Тожихон уни уй ва далада ишлаш учун ишга олган. Қундузнинг вазифаси аёлни пичоқлаб ёки кейинчалик заҳарлаб ўлдириш эди. 

Тожихоннинг инсонийлигини кўриб, ўлдиролмаслигини айтади ва у пайт Тожихон хам ғаразли ниятини билиб қолган. Судда Қундуз аёлни ўлдиролмаслигини барибир айтган ва хаммаси Хожи-табиб уюштирганини таъкидлаган.

Ҳает учун кураш 

1920- йилларнинг ўртасида паранжи ташлаш ҳаракати бошланган. Тарихда «Хужум» ҳаракати деб ном олган. 1927 йил 8 март куни Марказий Осиё Компартия бюросининг биринчи маслаҳатчиси  Исаак Зеленскийнинг ташаббуси билан Самарқандда минг нафар аёл паранжасини ечиб Регистоннинг қоқ марказида ёкишган.

Ўша пайтда паранжани  ташлаган аёллар қаторида Самарқандлик Рахима Исломова, Тамарахонум, актриса – Нурхон бўлган. Кейинчалик Нурхон отаси ва акаси томонидан ўлдирилган. Тожихон паранжи ташлаган Марказий Осиёдаги биринчи аёлдир. Фарғонада фаолият юритганда Тожихон Ўзбек Компартияси биринчи маслаҳатчиси Акмал Икромов билан танишади.

Ўзбек ССР ташкил қилиш тарафдори Йўлдош Охунбобоев билан кўп маротаба ишлаган Тожихонни аёллар ҳуқукини тарғиб қилиш бўйича фаоллик кўрсатган. 1936 йилда чехославак журналисти Юлий Фучик Фарғонага келиб Тожихон ҳаёти ҳақида «Rude pravo» газетасида очерк чоп этган. 1930 йилларга келиб Тожихоннинг фаоллигини кўра олмаган душманлари унга қарши «донос» (шикоят аризалари ёзишган).

У пайт кўплаб машхур ва фаол арбоблар қатағон қилинган, улар ичида Тожихон Шодиева ҳам бўлган. Тожихон 10 йил қамоқ жазосини ўташ учун Магадан (Сибир) лагерига сургун қилинган.

Сургунда бўлган вақти яна 10 йил қўшишган, умумий ҳисобда аёл 19 йил жазо ўтаган.

Тожихоннинг ҳар доим миясида бир савол айланарди: «Қайси гуноҳим учун қамашди? Ахир доим жамият учун хизмат қилганман».

Сургунда ҳар куни жазоланганлар қор курашарди, дарахт кесишарди ва кўплаб оғир ишлар улар зиммасида эди. Қамоқдаги бошқарувчилар жазоланганларни мазах қиларди, ёкмай кетса бошига катта таеқ билан уришарди.

Тожихонга эса: «Хой, аёл- Акмал Икромовнинг думи! Хойин!, – дейишарди.

Сенларни йўқ қилиш керак» – деб боши устида бақириб кулардилар.

Тожихон фақат урмасликларини илтижо қилиб сўрарди. Ҳеч қачон уларга гап қайтармасди, чунки қандай азоб беришларини биларди. Магадан лагерида бир куни шоир ва таржимон Усмон Носирни кўриб қолади.

Унинг ёнига келиб гапиради: «Тожихон опа, ҳеч қачон паст кетманг «буларга». Тожихон зўрға кулиб гапирган юздан Усмон Носирни таниди. Бутун танаси моматалоқ бўлган, шеьрлари учун роса уришган эди.

Хамма ёғи танимас даражада бўлсада, кулиб юзига қараб турарди.

Колониядан бошқа жойга ўтқазишганида охирги марта Усмон Носирни кўрган, у орқасидан Тожихонга бақирган: «Тожихон опа, ҳаммага салом денг номимдан. Хали хам Носир шеър ёзади денг.

Бу сўнгги учрашув эди.

Узоқ кутилган озодлик.

Тожихонни манзилли колонияга ўтказишганда Абдужаббор исмли ўрта ёшли эркак билан танишади. Абдужаббор – марғилонлик Иккинчи Жахон урушида қатнашган аскар эди. У немисларга асирликка тушади ва СССРга қайтганда уни жосус деб Магаданга сургун қилишади.

Тожихон ва Абдужаббор  ўртасида муҳаббат пайдо бўлади ва турмуш қурадилар.

Тожихон кўп касал бўлди ва Сибирнинг изгирин совуғидан ётиб қолди. Даволаниб оёққа тургазишганда бошқа ҳеч қачон фарзанд кўра олмаслигини билишади.

Абдужаббор аёлини жазо ўташ вақти тугагунча кутди.

1954 йилда Тожихонни озод қилишди. Турмуш ўртоғи билан Фарғонага йўл олишди. Фарғонанинг поезд перронида фаоллар уларн худди қаҳрамонлардай кутиб олишади. Иккаласи хаётини бошидан бошлаш учун Садвин деган чекка колхозга кетишади. У ерда ферма, қуш фабрикаси, боғча, мактаб, вино заводи уларнинг меҳнати туфайли қурилди.

Кучли аёл қиссаси: паранжани ташлаган ва 19 йилга қатағон қилинган аёл тақдири.
Тожихон Шодиева

1950- йилнинг охирида Фарғона туманида колхоз ташкил қилиб, унга раҳбарлик қилди ва 30 йил ўтгач, унга Тожихон Шодиева номи берилди. 1956 йилда Тожихон оқланди ва нохақ қамалганлиги давлат томонидан тасдиқланди. У вақт Т.Шодиева Ўзбек ССРнинг Президиуми Марказий Компартияси вакилига айланди.

Кучли аёл қиссаси: паранжани ташлаган ва 19 йилга қатағон қилинган аёл тақдири.

Ҳаётидаги деярли ҳамма орзуси амалга ошганди, фақат бир армони бор эди. Ўзининг фарзанди йўқ эди.

Абдужабборнинг ота-онаси хеч қўймасди: «Нима қиласан бола кўролмайдиган аёлни? Ажраш у билан, бошқа аёлга уйлансанг этак-этак бола туғиб беради!» – деб айтишарди. Бундай гаплар Тожихонни кўнглига урарди.

Турмуш ўртоғи ҳеч қачон аёлини ҳафа қилишларига йўл қўймасди.

«У мени бир парчам. Шунча қийинчиликни бирга кўрганмиз. Ҳеч кимга алиштирмайман, бола кўролмаса ҳам» – дея ҳаммани лол қолдирарди.

Тожихоннинг кичик синглиси бор эди – Мохира исмли аёл. Мохирани Тожихон кичкиналигида катта қилган эди. Худди онасидек бўлиб қолган эди. Мохирада 5 фарзанд бўлган, уч қизини Тожихон бола қилиб олай деб сўраган. Опасига йўқ деёлмаган Мохира қизларини берган. Улар – Малика, Мамлакат, Макпират. Ҳозирги кунда фақат Мамлакат опа уч киздан тиригидир.

Уларни ўз онамиз деб билардик, ваҳоланки онамиз ва отамиз кимлигини аслида билардик. Онамиз шунчалик бизни яхши кўрардилар, ўз фамилияларига ўтказганлар.

Кичкиналигимиздан яхши тарбия, ўқишга шароит яратганлар, биз олийгохларни тамомладик ва касб эгаси бўлдик .

Кимдан сўрамасангиз ҳамма онамни танирди. Ҳар бир инсон маслаҳат ва ёрдам олишга шошиларди онамни ёнига. 1981 йилда онам оламдан ўтди. Уч йил ўтмасдан отам онамнинг йўқлигига чидолмай ғамдан ўтиб кетдилар, чунки онам уларнинг хаётининг мазмуни эди.

«Севимли машғулоти – дадам билан шахмат ўйнаш эди. Ўтирволиб, иккалалари мароқ билан ўйнашарди ва отам ҳар доим севимли кўзлар билан қарарди онамга- деб эслайди Мамлакат опа. 

 Тожихон Шодиевани ҳеч қайси қийинчиликлар ва сургун синдира олмади. Ўзидаги ишонч ва инсонларга меҳр-муҳаббати йўқолмади. Фарғонадаги қабристондаги Тожихон Шодиеванинг қабри яккахол ва мағрур турарди, озодлик тимсолидек.

Кучли аёл қиссаси: паранжани ташлаган ва 19 йилга қатағон қилинган аёл тақдири.
Тожихон Шодиеванинг Фар

Эксперт фикри:

«Хужум» ҳаракати Марказий Осиёдаги аёллар паранжи ташлаш ва уларнинг ҳуқуқига қандай таъсир қилгани ҳақида Даниил Мелентьев билан суҳбатлашдик.

«Хужум» ҳаракати гендер вазиятга катта таъсир қилмаган, чунки 1930 йилга бориб орқага қайтиш тенденциясига айланди.Лекин бошида 1927 йилда катта ўзгаришлар бўлади, деб ўйлашган.

Кўплаб аёлларнинг яқинлари паранжисини ташлашга қарши эди. Эрлар ўз хотинларини ўлдириш билан қўрқитар, ишга борганда паранжисиз, уйда эса яна паранжида эди улар.

Тадқиқотчи Дуглас Нортропнинг «Veiled empire» китобида муаллиф шу масалага тўхталади. Барибир Марказий Осиёдаги оилавий зўравонлик ва кўпхотинлик аёллар паранжисини ташласа ҳам давом этди.

Ҳозирги кунда яна қайтадан иккинчи «Хужум» тўлқини бошланмаяптими деган саволга экспертимиз шундай жавоб берди:

«Инсонларнинг миясидаги эскилик сарқитлари камайса, аёлга буюм сифатида эмас, тенг ҳуқуқ эгаси сифатида қаралса, биз баралла айтадиган гендер тенглигига биринчи қадам кўйган бўламиз».

Қўшимча ўқиш ва кўриш учун маълумотлар:

1. https://uz.sputniknews.ru/20180114/georgiy-zelma-fotoletopisets-jizni-uzbekistana-7260117.html

2. https://centrasia.org/person2.php?st=1094877282

3.https://daryo.uz/k/2019/10/01/ozbek-ayoli-paranjini-qanday-tashladi-hujum-harakati-haqida/

4. Книги: Жалада колган гул. Йулдош Сулаймон

Qor qo’ynida qolgan lolalar (загружу в гугл-диск книги эти)

5.https://vzglyad.uz/2021/07/30/kak-zhenshhiny-uzbekistana-borolis-za-svoi-prava-i-pochemu-ravenstvo-v-mire-ne-budet-dostignuto-eshhe-v-techenie-pochti-sta-let

6. Фильм «Ее право. Перелом» https://www.culture.ru/movies/14889/eyo-pravo-perelom

Мақола муаллифлари: Жаннат Раҳимова,

Самрин Мамедова