Кўчадаги харрасментга қарши Халқаро ҳафталик доирасида

Кўчадаги харрасментга қарши Халқаро ҳафталик доирасида CallUmida.uz ташаббуси ҳамкор ташкилотлар тарафидан ажратилган жойларда ахборот оролларини ташкил қилинди.
Ҳар куни соат 15:00 дан 18:00 гача CallUmida.uz ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги манзилларда олишингиз мумкин:

Волонтёримиз шундай шаҳобчалардан бирига ташриф буюрди ва барчаси ҳақида батафсил билиб олди.

  • Айтилган жойга вақтидан олдин борволдим. Жойда ҳали ташкилотчилар йўқ эди ва мен пайтдан фойдаланиб, ходимлар билан суҳбатлашдим. Шунда волонтёрлар кела бошлади, мен эса қўриқлаш хизмати ходимидан «Умидани чақиринг» ташаббуси ҳақида нималар билишини сўрадим. Унинг айтишича, уларда йиғилиш ўтказилиб, қандай ёрдам кўрсатиш кераклиги бўйича кўрсатма берилган ва турли вариантларга тайёр туришлари лозимлиги айтилган (Умидани чақиринг. Умида бу ерда ишлайдими? Бу ерда менинг Умида исмли опам/дугонам ишлайди ва ҳоказо).

Ҳисобчи қиз ҳам Умидани нима учун чақиришлари мумкинлигини билади ва керак бўлганда зўравонлик қурбонини қаерга кузатиш керак, зўравон билан гаплашмаслик кераклиги, шу заҳотиёқ қўрқиқлаш хизмати ва маъмуриятни чақириш кераклиги ҳақида кўрсатма олган. Бундай ташаббус эълон қилингани ва унда иштирок этаётганидан мамнунлигини айтди.

Масъулларга савол билан юзланаман:

  • Мазкур ташаббус ижросида Корзинканинг ўрни ҳақида гапириб беринг?
    Дониер Расулов, «Korzinka.uz» пиар-менеджери.
  • Биз биринчилардан бўлиб бу ташаббусга қўшилдик. Мартдан ва бугунги кунгача у тест режимида ишламоқда. Ходимларни ўқитиш, ички регламент ишлаб чиқиш давом этмоқда.
  • Ходимларга нима ўргатилади?
  • БМТТД томонидан барча керакли йўриқномалар тақдим этилган, ҳатто видеойўриқнома ва ўқитиш протоколи берилган. Биз уларни бутун Ўзбекистон бўйлаб барча Корзинка ва Смарт филиалларига тарқатдик.
  • Барча мурожаат қилганларни ходимлар хавфсиз жойгача кузатиб қўйишлари керак. У қандай жиҳозланган бўлиши керак?
  • Тавсияларга кўра, хавфсиз жой – бегоналар кириши тақиқланган хизмат хоналари. Фақат мурожаат қилганларгина у ерга кира олади. Биз дўкон мудирларининг хоналарини махсус жиҳозлаб қўйдик, диван, стул, сув, озиқ-овқат ва телефон қўйилган. Бу жойлар савдо залидан ёпиқ.
  • Бундай лойиҳа ходимларга қўшимча юкламани назарда тутади. Корзинкага бу нега керак?
  • Бу аввало компаниямизнинг ижтимоий масъулиятидир. Ҳар куни Корзинкага кўплаб одамлар келади ва дўконларимиз ҳар бир келган инсон учун хавфсиз жой бўлишини хоҳлаймиз. Кўча таъқиблари муаммоси мавжудлигини биламиз ва биз унга қаршимиз. Лойиҳага қўшилиш ташаббуси раҳбариятимиздан чиққан.

Лойиҳа волонтёрлари стендга келган ҳар кимга керакли маълумотни беришди. Асосан қизлар лойиҳага қизиқди. Бир неча эркаклар ҳам келиб қизиқишди.

Шахинахон Бахрамова, миллий консультант, «CallUmida.uz» лойиҳасида коммуникациялар бўйича менеджер:

  • Бундай ахборот акциялари лойиҳамиз ҳақида кўпроқ одамлар хабар топиши учун муҳим. Тасаввур қилинг, ҳаммасини ташкиллаштиридик, аммо ҳеч ким мурожаат қилмайди, негаки улар лойиҳадан хабарлари йўқ. Шунинг учун асосий вазифаларимиздан бири – лойиҳани имкон борича кенг оммага танитиш. Токи ҳар бир хотин-қиз Умида бор жой хавфсиз эканини билсин.
  • Ахборот оролчаларига ташриф буюраётган одамлар кўчадаги таъқиблар ҳақида биладими? Уларга қандай туришни билишадими?
  • Аксарият одамларимиз бу муаммо билан қандай курашишни билмайди. Ҳатто бу муаммо эканлигини англаш ҳам – улар учун янгилик. Одамлар бу ноқулайликларга ўрганиб қолгандай. Биз эса, келинг, биргаликда курашамиз деяпмиз.

Нигина Худайбергенова тайёрлади