Ҳимоя ордерини олган зўравонлик қурбонлари учун хавфсизлик режаси

Сиз зулм, тазйиқ, оиладаги зўравонликка дуч келиб, ички ишлар органларига мурожаат қилгансиз. Хотин-қизлар масалалари бўйича нозир сизга ҳимоя ордерини ҳам берди. У тазйиқ ва зўравонлик қурбонлари учун давлат ҳимоясини таъминлайди.

Қўлингизда ордер бўлса-да, сизга хавфсизлик режасини тузиб олишни тавсия қиламиз:

1️⃣Ички ишлар бўлимидан такрорий зўравонлик ёки зулм ҳолатларида нима қилиш кераклиги, қоидабузарликларни қандай қайд этиш, куннинг исталган вақтида кимни чақириш мумкинлиги, қандай чоралар кўриш кераклиги ҳақида батафсил сўраб олинг;

2️⃣Агар сиз алоҳида турсангиз, уйингиз хавфсизлигини кучайтиринг; Интернетда турли тавсиялар бор, истасангиз участка нозиридан маслаҳат сўрашингиз мумкин;

3️⃣Уй қулфини алмаштиринг. Подъездда домофон ўрнатилган бўлса, қўшнилар билан келишиб, унинг кодини ўзгартиринг;

4️⃣Ҳолатингизни дўстларингиз, қўшниларингиз, иш берувчингиз, маҳалла қўмитаси, болалар боғчаси ва мактабга хабар беришдан қўрқманг. Сиз ўқитувчиларни, боғча опаларни болаларга сиз тайинлаган шахслардан ташқари ҳеч ким ёллатмаслик ҳақида огоҳлантиришингиз мумкин;

5️⃣Агар илгари сизга нисбатан зўравонлик ишлатган одам қоидаларга риоя қилмаса, дарҳол ички ишларга хабар беринг;

6️⃣Қўшниларингиз сизнинг хонадонингиздан бақир-чақирларни эшитса ёки бошқа шунга ўхшаш вазиятларда 102 га қўнғироқ қилишларини сўранг;

7️⃣Иложи бўлса, ишга боришда ёки болаларни боғча/мактабга кузатишда ҳар хил вақтда чиқинг.

8️⃣Тирбанд соатларда ишга бориш ва қайтишга ҳаракат қилинг.

9️⃣Туну-кун ишлайдиган ишонч телефонлари ҳақидаги маълумотни сақлаб қўйинг.

🔟Шунингдек бизга ўз ҳиқоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

____________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликҚурбонлари #кўмак