«Ўғил болалар йиғламайди»: ҳиссиётларни жиловлашнинг салбий томонлари нимада?

Ўғил болаларга кўпинча: «инжиқ бўлма», «йиғлама», «шикоят қилма» деб ўргатишади. Шу тариқа биз уларни ҳиссиётларсиз қолдирамиз. Бунинг оқибатлари қандай бўлади?

Тасаввур қилинг олдингизда иккита йўл турибди: куни билан фақат қувончни ҳис қилиш ёки бу туйғуни хавотир, қайғу билан аралаш тарзда туйиш. Албатта, ҳеч ўйланмасдан иккинчи таклифни афзал кўрасиз. Психологлар, шунингдек, узоқ вақт давомида ижобий ҳис-туйғуларни ҳиссий фаровонликни яхшилаш, стрессли вазиятларга чидамлиликни ошириш ва жисмоний саломатликни мустаҳкамлаш воситаси сифатида ривожлантириш ғоясини илгари сурадилар.

БАРЧА ҲИССИЁТЛАР МУҲИМ

Психологлар ижобий ва салбий турфа ҳис-туйғуларни бошдан кечиришнинг афзалликларини таъкидлайдилар. Табиий экотизимлар турли хил флора ва фауна билан ривожланади. Бизнинг психикамиз худди шундай ишлайди: ички психологик экотизим турли хил ҳис-туйғулардан фойдаланади.

Турфа хил ҳис-туйғуларнинг афзалликлари кўп. Кўпроқ турли хил ҳис-туйғуларни бошдан кечирадиган инсонлар депрессия белгиларини камроқ намоён қилади ва касалхоналарда камроқ даволанади. Бу натижалар биз ҳис-туйғулар ҳақида узоқ вақтдан бери билган ҳақиқатларимизга мос келади: улар инсон тажрибаси харитасидаги йўл белгилари каби ишлайди.

Туйғулар эътиборимизни атроф-муҳитнинг муҳим жиҳатларига қаратади. Улар биз учун хавф туғдириши мумкин, нимани кўриш, ўзгартириш, таҳлил қилиш ва тушуниш кераклигини кўрсатади. Ижобий ҳис-туйғуларда эса хилма-хиллик муҳимдир.

Тинчлик, ажабланиш, ҳаяжон ва мағрурлик каби кенгроқ ижобий ҳис-туйғуларни бошдан кечирадиган инсонлар яллиғланишга кам учрайди.

Демак, бахт жисмоний фаровонликка фойдали таъсир кўрсатадиган ягона ижобий туйғу эмас. Турли хил ҳис-туйғуларни бошдан кечириш катталар учун фойдали бўлса, болаларда ҳис-туйғуларнинг кенг доирасини ривожлантириш мантиқан тўғри бўлади. Бироқ, тадқиқотлар шуни кўрсатадики, биз айниқса, ўғил болаларда турли ҳис-туйғуларни рағбатлантирмаймиз.

ҲИС-ТУЙҒУЛАРНИ ТАРБИЯЛАШ

Катталар ўғиллари ва қизларининг ҳис-туйғуларини ҳаётининг биринчи йиллариданоқ бошқача қабул қиладилар. Бир тадқиқот мисолида катталарга чақалоқ қутидан сакраб чиққан ўйинчоқдан қандай қўрқиб кетгани кўрсатилди. Бунда катталар боланинг жинсини билишмаган. Биринчи гуруҳ иштирокчиларига бу қиз, иккинчи гуруҳга эса ўғил бола эканлиги айтилган. Кейин иштирокчилардан болалардаги ҳис-туйғуларни тасвирлаш сўралган. Иккинчи гуруҳдаги инсонлар чақалоқнинг ҳақиқий жинсидан қатъи назар, ғазабни кўпроқ тилга олишган.

Бундан ташқари, ота-оналар ўғил ва қиз болалар билан гаплашганда турлича гаплашишади. Психологларнинг аниқлашича, оналар қизлари билан гаплашганда янада бой ва мураккаб психологик тилдан фойдаланишади. Ўғиллар билан суҳбатлар одатда фақат битта туйғуга, ғазабга қаратилган. Натижада ўғил болалар торроқ ҳис-туйғуларга эга дунёда ўсади. Катталар ҳам уларнинг фақат ғазабини сезадилар ва ҳатто баъзан уни рағбатлантирадилар ҳам.

Бу Гарвард тиббиёт мактабида ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, огоҳлантирувчи белгилар ҳисобланади. Уларда айтилишича, ўғил болалар қизларга қараганда кўпроқ ҳис-туйғуларга эга.

Кучли ҳиссиётлар даври гўдакликдан бошланади ва бутун эрта болалик даврида давом этади. Ўғил болалар кўпроқ интенсив ва турли хил ҳис-туйғуларга дуч келишади. Аммо ота-оналар аксарият ҳис-туйғуларни эътиборсиз қолдиришади ва ўғилларини уларга қарши курашишга ўргатмайдилар.

ҲИССИЁТЛАРНИ ЖИЛОВЛАШ ОҚИБАТЛАРИ

Бу уларнинг ҳиссий ривожланишига узоқ муддатли таъсир кўрсатади. Бошланғич мактабдаёқ салбий ҳис-туйғуларнинг жиловланиши ғазабдан ташқари, ўғил болаларда ўқув натижаларининг пасайишига олиб келади.

Улғайганда эркаклар аёлларга қараганда ҳис-туйғуларини кўпроқ жиловлайди. Улар, шунингдек, депрессия белгиларидан азоб чекишади ва жисмоний зўравонликка кўпроқ мурожаат қилишади.  

Афсуски, ҳис-туйғуларни чеклаш эркаклар орасида нафақат иш, балки оилавий ҳаётга ҳам таъсир қилади. Шунингдек, жисмоний ва психологик саломатлик соҳасидаги салбий оқибатларга олиб келади. Ўз ҳис-туйғуларини эркин билдирмайдиган эркаклар юрак-қон томир касалликларига кўпроқ мойил бўлади. Ҳиссий хилма-хиллик нафақат кичик болалар, балки эркаклар учун ҳам муҳимдир. Агар биз эркакларни ҳис-туйғуларини яхшироқ бошқаришга ўргатсак, бу орқали нафақат уларнинг жисмоний ва психологик фаровонлигини, балки ижтимоий ҳаётдаги иштирокини ҳам яхшилаган бўламиз.

www.psychologies.ru материаллари асосида тайёрланди