Фиксация – маълум реакцияни мустаҳкамлаш

Фиксация – бу маълум бир реакцияни мустаҳкамлаш, унинг доминантини танлаш. Стрессга реакциялар мавзуси жуда зиддиятли, унинг атрофида турли фикрлар мавжуд.
Донг қотиш реакцияси дистресснинг охирги реакцияси бўлиб, у оғриқсиз ўлишга имкон берадиган реакциядир. Яъни, ҳамма нарса фойдасиз бўлганда ишга тушади.

«Таслим бўл» деб номланувчи тўрттинчи реакциянинг яна бир номи – «хизмат қил». Қоча олмаганда, жавоб қайтара олмаганда душманни тинчлантиришга қўлланилади.

Стрессга реакцияни қандай танлаймиз?

Бу реакциялар, бошқа ҳар қандай ҳис-туйғулар каби, онг остида пайдо бўлади ва биз бу реакцияни нимага асосланиб танлашимизни айта олмаймиз. Аммо бунда тарбия ва ижтимоий муҳит катта роль ўйнайди, деб тахмин қилишимиз мумкин.

Бундай реакцияларни назорат қилиш мумкинми?

Ўз реакцияларимизни назорат қила оламиз, албатта. Бунда психотерапия катта ёрдам беради, у бизга у ёки бу ҳолатга қандай реакция қилишни танлаш имкониятини беради.

Нигина Худайбергенова тайёрлади