Феминизмнинг иккинчи тўлқини

Феминизмнинг иккинчи тўлқини 60-асрнинг 20 йиллари охирида Симона Де Бовуарнинг «Иккинчи жинс» китоб чиқиши билан пайдо бўлди.

Иккинчи тўлқин феминистлари нафақат жамоатчилик, балки, авваламбор, шахсий ҳаёт, оналик, никоҳ соҳаларида хотин-қизларга нисбатан камситишни йўқ қилиш истаги билан ажралиб турарди.

Феминист фаол Кэрол Ханиш «иккинчи тўлқин» билан боғлиқ бўлган «шахсий сиёсий» шиорини ўйлаб топади.
Аввало ўзи ва дунёқарашини патриархал қарашлардан озод қилиш ва шундан кейингина буни оммага тарғиб қилиш керак эди. «Онгнинг ўсиши» бўйича гуруҳлар ўтказилди ва кўплаб феминистик адабиётлар нашр этила бошланди.

Бу пайтда урушдан кейинги «бэби бум» (кўп сонли болалар туғилиши) даври бошланди, у реклама ва ташвиқот орқали аёллик иши деб тарғиб қилинарди, ва унга кўра аёл жамоатчилик хаёти: иш, карьера, шахсий ютуқлар, иш ҳақи, ҳаракатланиш эркинлигидан марҳум қиларди.

Иккинчи тўлқин феминистлари шахсий ҳаётда бошланган ва давлат миқёсига чиққан кенг тарқалган камситишларга қарши курашдилар. Аёл иши деб қаралган бола парвариши ва уй ишлари ишлаб чиқариш соҳасидаги ҳақ тўланадиган ишга нисбатан паст баҳоланиши таъкидланарди.

Аёл организмидаги турли ҳолатлар (ҳайз кўриш, ҳомиладорлик, менопауза) патологияланган, яширилар ва уят деб ҳисобланарди. Феминистлар шунингдек оиладаги зўравонлик, жинсий зўравонликка эътибор қаратдилар.

Феминизм иккинчи тўлқинининг муҳим ажралиб турадиган хусусияти унинг ҳамма жойда бўлишидир. Биринчи тўлқиндан фарқли ўлароқ, иккинчиси Франция, Буюк Британия, АҚШ ва бошқа кўплаб мамлакатларда бошланди.

Иккинчи тўлқин феминизм доирасида тенг ҳуқуқларга эришиш ҳар доим ҳам тенг имкониятларга эришишни англатмаслиги таъкидланган.
Иккинчи тўлқин вазифаси – махсус аёл позициясини эълон қилиш, кундалик ҳаётимизда сингиб кетган тенгсизликларни очиб бериш.