Anonim hikoyalar

22.03.2020

Зўравонлик – яқин…

Ҳаётимда учраган зўравонлик ҳолатлари ҳақида ёзишга қарор қилдим. Улар шунчалик яқинки, тасаввур қилишингиз қийин. Ҳаммаси мен 4 ёшлигимда бошланди. Биз бекинмачоқ ўйнаганмиз, мен бир подъезднинг иккинчи қаватида бекиниб олдим. Мен билан ҳовлимиздаги бир бола ҳам бор эди, исми эсимда йўқ. У мени зўрламоқчи бўлди-ю, лекин шу пайт акам келиб қолди. Ва у қабиҳ ишини амалга…
18.03.2020

Бир куни устозим қўлини…

Мен ғирт ўзбекона оилада ўсдим. Ота-онамиз кечгача ишлар, бизга энг яхшисини раво кўришарди. Биринчи синфда мусиқа мактабига бордим. Менга пианино ва най сабоқлари берилди. Бу мактабда мусиқа дарслари ҳар бир ўқувчи учун алоҳида ўтказилди. Най устозим бир вақтнинг ўзида оркестрда ишлайдиган одам эди. Най чалишни жуда яхши кўрардим. Лекин афсускибу узоқ давом этмади. Ўқитувчим нафасимни…
17.03.2020

Гендер стереотиплар доим ҳаётимда учрайди

Гендер стереотипларга ҳаётим давомида кўп дуч келганман, лекин бундай аҳмоқона ва эскирган тушунчаларни аввал эшитмаганман. Яқинда бизда янги фан киритилди. Уни ёш ўқитувчи олиб боради. Биринчи дарсимизда у йигитларга каттароқ талаб қўйишини, улар ягона умидимиз, қизлар эса бугун ёки эртага ўқишни тугатадилар ва дипломлари қаерда ётиши номаълум, деб айтди. Давоми янаям қизиқ бўлди. Кейинчалик мавзу…
16.03.2020

Оиламизни бузган биронтаси бахтли бўлган эмас

Ўз ҳикоямни ёзишга ҳеч жазм қилмагандим. Лекин бошимдан ўтказганларим кимгадир сабоқ бўлар, деб бўлишгим келди. 27 ёшимда турмушга чиқдим. Унгача чет элда ўқиб, малакамни оширдим. Қайтгач, университетлардан бирида ишладим. 29 ёшимда оналик бахтига муяссар бўлдим. Унгача эса икки йил давомида нималарни эшитганимни тасаввур қилаверинг. «Балки бепуштликдир?» ёки «қари қиз бўлгани учун ҳомиладор бўла олмаяпти» – ҳозир собиқ бўлган…
13.03.2020

Яқинларинг хиёнат қилганда…

Отаси томонидан зўрланган қиз ҳақида мақола ўқирканман, юрагим сиқилиб, фақат йиғлагим келади. Унинг сўзларида менинг ҳикоям акс этган, фақат у менинг амакиваччам эди. Мен ҳам ўша қиз каби даҳшатли ҳолатга тушганман. Севган йигитимга сиримни очганимда у ҳам мени айблади, гўёки мен ёмон қиз эканман. Унинг олдида тиз чўкиб мени ташламаслигини сўрарканман, у тўхтовсиз менга айблов…
11.03.2020

Мен зўравонлик қурбониман, лекин бу юк билан яшашни ўргандим

12 ёшимда бу хотирамга кескин мухрланиб қолди… У менга тегишни бошлади ва унга тегишимни таклиф қиларди… Нима бўлаётганини тушунмаган бўлсам-да, бунинг нотўғри эканлигини билардим. У доим менга кичиклигимда «ўша жойимни» силашини айтарди. Мен эса буни эсламасдим ва бундан азобланардим. Нима бўлаётганини билмасдим. Бировга ҳам айтолмасдим. Бу узоқ давом этмади. Кейин тахминан 16 ёшимда янги тўлқин…
24.02.2020

“Ўзинг учун туғвол” ва “иккинчи хотин бўл” деган гапларни эрли аёллардан эшитяпман

Тақдир тақозоси билан қўлимда кичик ёшли бола билан бева бўлиб қолдим. Ота-онамнинг кўмаги билан оёққа турдим, яхши ишим, уйим, машинам бор. Яқин пайтлардан бери атрофимда эрга тегишим шартлигини уқтираётган “маслаҳатгўйлар” кўпайиб қолди. “Хоҳламайман” десам, “ўзинг учун туғиб ол, хали 40 ёшга ҳам кирмадинг, иккинчи хотин олмоқчи бўлганлар бор”. Энг қизиғи, “ўзинг учун туғвол” ва “иккинчи…
15.02.2020

«Кунлардан бир кун мени боғчадан олиб кетишни унутишди…»

Спиртли ичимликлар ҳиди, арзон спиртли ичимликларнинг тўла ва бўш шишалари, ота-онамнинг чексиз жанжаллари, очлик, қотган нонга хурсанд бўлиш, – буларнинг бари қаҳрамонимиз Светлананинг болалик хотираларидир. (исмлар ўзгартирилди). Қиз бундай шароитда қандай қилиб синмаганига ҳайрон бўлса-да, ўша даврни хотиржам эслайди. На Янги йил, на туғилган кун, на янги кийимлару, чиройли оёқ кийимчалар – булар Светлананинг болалигида…
10.02.2020

Барча қарорларни мен учун ўзи қабул қилишга ҳаракат қилади

Мен 21 ёшдаман. Бир йигит билан 5 йилдан бери гаплашардик. У билан лицейда танишганмиз. Инсон сифатида жуда яхши. Эътиборли, ғамхўр. Лекин унинг бир камчилиги бор. У жуда рашкчи. Менга эгалик қилиш ҳисси жуда кучли унда. Ўзини бошқара олмай, кўп ўйланмаган ҳаракатларни қилиб, кейин афсусланиб ўтиради. Ҳаётимни доимо назорат қилиб, барча қарорларни мен учун ўзи қабул…
21.01.2020

«Бир кун у ё мени ё болаларимни нимадир қилиб қўяди…»

Бошим қотган… Эримдан кўнглим қолган, бунга сабаблар кўп. Ҳозирги кунда ўртамизда совуқчилик тушган, мен ундан ажралишни хоҳлайман, лекин у қўйвормаяпти. Мени ёки болаларни ўлдиришини айтяпти, кўп ичганига бундай қила олишига шубҳам йўқ. Бундай хаётдан чарчадим. Тинч, ҳотиржам яшашни хоҳлайман. Фарзандларим ҳам безиллаб бўлган, ҳар куни жанжал, босим остида яшаш жуда қийин. Турмуш ўртоғим ота-онаси, яқинларига…
18.01.2020

«Бизни хўрлаб, ўзга юртда ташлаб кетди». Россияда фарзандлари билан ёлғиз қолдирилган аёллар ҳикояси

“Кун.уз” таҳририяти муҳбирлари Россияга сафари давомида ўзга юртга бориб, ҳаётда ўз ўрнини топган ватандошлар билан учрашишдан ташқари, Россияда ижтимоий муаммоларга дуч келган, ёрдамга муҳтож бўлиб қолган, эри ташлаб кетган ёки ўзлари фарзандлари билан ёлғиз қолган аёллар билан ҳам учрашди. Кун.узда ёзилишича, Г.М асли фарғоналик бўлиб, бир неча йилдирки, Россиянинг Самара области, Сизрань шаҳрида истиқомат қилиб…
17.01.2020

Мен ажрашдим…

Ҳозир ажрашганимизнинг сабабини биров сўраса, аниқ бирон сабабни кўрсата олмас эканман. Бир тайинли сабаб йўқ, лекин рафиқам билан ортиқ яшай олмадим. Ўтириб таҳлил қилсам, аёлим билан энг бахтли кунларимиз – тўйимиздан кейин уни қўшни мамлакатга олиб чиқиб, 10 кунча дам олган пайтларимиз экан. Негаки ўшанда у онасига телефон қила олмасди, бутунлай бахтга шўнғиб юрган пайти…