Болага йўқ дейишни ўргатиш муҳим

Биз, ота-оналар, боланинг шахсий чегаралари, «йўқ» деб айта олиш ва у ёқтирмайдиган ва ёқимсиз нарсадан воз кечиш қобилияти каби масалаларга катта эътибор беришимиз керак. Айниқса катталарга йўқ дейиш болалар учун катта муаммо.

Бундай билимлар ҳар қандай болага турли ҳаётий вазиятларда ёрдам беради. Масалан, тенгдошлари билан, унинг соғлиғи учун хавфли ёки зарарли ҳатти-ҳаракатлар қилишдан (катта баландликка кўтарилиш, алдаш, кимнингдир устидан кулиш, дарслардан қочиш, бирор нарсани ўғирлаш, чекишни синаб кўриш ва ҳоказо.) бош тортиш керак бўлганда, у «йўқ» дея олади.

Буларнинг аксариятини болалар қилишни хоҳламайди ва буни нотўғри деб билишади, лекин уни қандайдир ишга ундаш ёки мажбурлашга ҳаракат қилишса, бола қандай рад этишни билмайди.

Шахсий чегараларни тушунмайдиган, қийин ёки хавфли вазиятларда қаршилик кўрсата олмайдиган бола ўзини ишончли ва қатъиятли тута олмайди, унга осонликча босим ўтказиш ва бошқариш мумкин.

“N” – No means no ― «йўқ» бу йўқ дегани.

Бола унинг шахсий чегаралари бузилаётганини сезса ҳатто энг яқин қариндошига қучоқлашини рад этиши мумкин.

Бола «йўқ» дегани учун унга айбдорлик хиссини сингдирманг. Акс ҳолда бола унинг шахсий чегараларини бузишганда йўқ дея олиши мушкул бўлади.

Болани ўпмоқчи ёки қучоқламоқчи бўлсангиз, ундан аввал сўранг. Йўқ, деса, асло мажбурламанг, унинг шахсий чегараларини ҳурмат қилинг!