Бизларни саросимага тушишдан сақлайдиган 5 усул

Бу каби ҳуруж инсонни доим ёмон аҳволга солади. Худди бошқа йўл йўқдай, чора топилмасдай туюлади. Аммо айнан саросима ҳуружига қарши кураш чоралари психологлар томонидан ишлаб чиқилган. Бугун сизларга уларни ҳавола этамиз. Ўқинг, фикрланг, зарур вақтда фойдаланинг ва фойдаси тегса эслаб қолинг.

Ер сайёрасининг деярли ярим аҳолиси умрида бир марта бўлса ҳам саросима ҳуружига учраган бўлиши керак. Юракнинг тез уриши, нафас етишмовчилиги ва кўкракдаги оғриқлар, бош айланиши, кўнгил айниши — ваҳимага тушишнинг жисмоний белгилари саналади. Организм ўзини хавфда ҳис қилади ва кучли қўрқувга тушади.

Кўп ҳолларда бу кутилмаганда пайдо бўлади ва аниқ сабаблари билинмайди. Лекин вазият чуқур таҳлил қилиб кўрилса, сабаблар албатта, бўлади, фақат одамнинг ўзи буни сезмаслиги мумкин. Ушбу салбий ҳолатга қарши когнитив-хулқ-атвор психотерапияси ва бошқа усуллар ёрдамида курашиш керак.

Мутахассисга боришни истамаган ёки атрофида маслаҳат берадиган инсони бўлмаганлар ўзларига ёрдам беришига тўғри келади. Бу борада қуйидаги бешта усул қўл келади.

Саросима ҳуружи вақтида нима қилмоқ керак?

1. Аввалига 100-150 г совуқ сув ичинг.

2. Сўнг фикрларингизни овоз чиқариб такрорланг, тинчлантирувчи сўзлардан фойдаланинг, ўзингиз билан суҳбат қуринг (албатта, ёлғиз бўлсангиз).

4. Қўлларни силкитинг ва кафтларингизни бир-бирига ишқаланг. Иссиқлик тафтини ҳис қилинг.

5. Таркибида ментол бор сақич чайнашингиз мумкин (ёнингизда доим олиб юришга ҳаракат қилинг).

Миянгизни банд қилинг: масала ечинг, ишдан уйингизга қадар янги маршрут йўлини чизиб кўринг; қўл телефонингизда бирон ўйинни очинг. Кроссворд ечинг ёки диққатни жалб қилувчи турли иловаларни юклаб олинг.

Унутманг, хавотирли ҳуружлар — организмнинг кучли стрессда эканлиги ҳақидаги огоҳлантирув белгиси. Танамиз куч-қуввати қолмаганини хабар қилади. Саросимани енгиб бўлгач, вазиятни таҳлил қилинг ва стресс даражасини пасайтириш усулларини излаб кўринг.

https://www.psychologies.ru материаллари асосида тайёрланди