Бейонсе ва рад этиш маданияти: қўшиқчи ўз жамоасини зўравонлардан қандай «тозалади»?

Бейонсе жинсий зўравонлик айбловлари қўйилган айрим санъаткорлар билан ишлашдан бош тортди.

Хонанда ўзининг янги “Renaissance” альбоми устида ишлаётганида, унинг хит қўшиғи муаллифларидан бири бўлган Ноэль Фишер зўравонликда айбланганидан сўнг шундай қарорга келди. У беш нафар аёлни зўрлаганликда айбланмоқда, аммо мусиқачининг ўзи барча айбловларни рад этган, қўшиқчи эса уни янги альбом устида ишлашга таклиф қилмади.

Шунингдек, жинсий зўравонликда гумон қилинаётган икки муаллифнинг таклифлари ҳам рад этилди.

Рад этиш маданияти МеТоо ҳаракатидан кейин кенг муҳокамаларга сабаб бўлди, шундан сўнг кўплаб юқори мартабали ва таниқли одамлар томонидан зўрлаш, жинсий зўравонлик айбловлари пайдо бўлди.

Рад этиш маданияти – бу шахс ёки брендга нисбатан «маданий бойкот» эълон қилиш, улар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортиш. Бу улар учун жиддий нуфуз ва молиявий йўқотишларга сабаб бўлади.

Оммавий рад этиш маданиятининг кенг тарқалганлигига қарамай, Бейонсе ўз индустриясида ўзига ва жамоасига қўшимча ноқулайликлар келтириб чиқариши мумкин бўлган зўравонликда айбланганларга қарши курашни бошлаб берган биринчи фаоллардан бўлди.

Рад этиш маданиятига муносабатни аниқлаш жуда қийин, чунки дискриминацияга қарши курашдаги ҳар қандай янгилик сингари, уни суиистеъмол қилиш эҳтимоли мавжуд. Бироқ, ҳеч бўлмаганда шахсий рад этиш маданиятига эга бўлмаган олам, мени ҳурсанд қилмайди.

Ўзбекистонда ҳам рад этиш маданиятини қўллаш мумкинми?

Вояга етмаган қизни зўрлаганликда айбланган, шартли равишда муддатидан олдин озодликка чиқарилган хонанда Жасур Умиров юртимиздаги йирик майдонлардан бирида концерт бермоқда, радиостанциялар ва оммавий ахборот воситалари тадбирни фаол реклама қилишмоқда, одамлар чипта сотиб олишяпти.

Унинг Инстаграм саҳифаси ёқимли ва бахтли кадрларга тўла. Негадир мен зўравонлик учун жазони ўташни бошқача тасаввур қилардим, сиз-чи?

Маълум муассасада ўтирган вакиллар қабул қилган қарорга кўра аёлдан “буюм сифатида фойдаланиш” – одатий ҳол (https://t.me/nemolchiuz/7008), ғазабланган аёлларнинг изоҳларига киноя билан жавоб қайтариш – вақтичоғлик, бу ҳолатда ўзини бепул шов-шув қилиш – ажойиб. Ҳеч ким кечирим сўрамайди, ҳеч ким СММчини ҳайдаб ҳам юбормади. Одамлар барибир ўша концертга бораверишади. Чунки қарашлар ўз ҳолича, шахсий қулайлик эса ҳамма нарсадан устун.

Аммо рад этиш маданияти бу ҳатто оммавий бойкот ҳам эмас, аслида шундай бўлиши керак, лекин бу шунчаки ўша ерга бошқа бормаслик, энди у ердан ҳеч нарса сотиб олмасликдир. Бу шундай «кичик», «ҳеч нарсани ҳал қилмайдиган мен», «бу билан барибир ҳеч нарсани ўзгартириб бўмайдиган» ҳаракатлари мен учун жирканч бўлган инсонни чўнтагини тўлдиришга ҳисса қўшмайман деганидир. Муассаса ёки контцерт майдони учун бу ҳеч нарсани англатмайди, мен учун эса – бу ички эркинлик, қарашларим ва ҳаракатларимнинг уйғунлигидир. Яна бу жамиятни шакллантирувчи фуқаролик онги ҳамдир.

Мен ҳаммамиз зўравонлик ва ҳақоратомуз контентни, бировнинг эркинлиги бошланган жойда бошқасиники тугашини қабул қилмаслик даражасига етиб боришимизни, кўп нарса ўзимизга боғлиқ эканлигини тушунишимизни истардим.

Ҳеч биримиз Бейонсе эмасмиз, лекин биз ҳам дунёни ўзгартиришга ҳисса қўша оламиз!

Нигина Худайбергенова