Қандай қилиб негативдан ҳалос бўлиш мумкин: тезкорлик ва самарали йўл билан!

Ҳеч нима қилмай ўтирганимизда ҳам миямиз ишлаб туради. Аммо кўпгина тадқиқотлар мана шу «зарарли фикрлар»нинг салбий таъсирини исботлаб беришган. Бугун эътиборингизга «чалкаш фикрлар» оқимини тўғри йўналтириш учун ажойиб машқни ҳавола этамиз.

Руминация — хавотир ва кўнгилсизликларни «чайнаб еб юбориш», салбий фикрларга диққатни қаратиш усули бўлиб, тушкунликни енгишнинг муҳим механизмларидан бири сифатида тан олинган. Биз тинимсиз равишда ўша салбий фикрларга дуч келаверсак, бу имкониятларимизни чеклаб, ишларимизга таъсир кўрсатади.

Аммо яхши янгилик ҳам бор: тадқиқотларнинг кўрсатишича, машқ қилиб, муаммони қайта-қайта такрорлайверсангиз, унинг салбий таъсирини камайтириш мумкин.

МАШҚ

Аввалига диққатингизни жамланг ва сизни ташвишга солувчи «Топ-5» муаммоларни танлаб, карточкаларга жойланг.

Уларни рақамлаб, устини чиройли қилиб қоплаб, доим ёнингизда олиб юринг. Кунига «Топ-5» муаммоларни бир неча маротаба ўқинг.

Аввалига бу ҳолат ёқимсиз бўлиши тайин. Лекин вақт ўтган сари сиз бу мавзуларга хотиржамлик билан муносабат кўрсата бошлайсиз. Энг қизиғи, рўйхатдаги муаммоларнинг ўринлари алмашиб қолиши мумкин. Яъни муаммоларнинг аҳамиятлилик даражаси ўзгаради.

Қарабсизки, секин-аста ташвишларингизнинг ўткирлиги сўниб боради ва улар ҳаётингизни заҳарламай қўяди. Энг муҳими, сабрли бўлишга эриша оласиз. 

https://www.psychologies.ru материаллари асосида тайёрланди