Ҳаммага қулай бўлишга мажбур эмассиз!

Сиз бу дунёга ҳаммасига кўниш, бўйсуниш учун дунёга келмагансиз. Айримларга сизнинг ҳам бошқаларга ўхшашингиз, фарқ қилмаслигингиз, ажралиб турмаслигингиз қулай бўлмаслиги мумкин. Лекин сиз нима бўлишидан қатъий назар борингизча бўлишга, ўзлигингизни топишга ва уни сақлаб қолишга куч топинг. Сизнинг ҳуснингиз, жисмингиз, қалб-у онгингиз бошқаларникидек эмас. Ўзига хос. Сиз яхши-ю ёмон кўринишга, туюлишга мажбур эмассиз. Биров учун қандайдир бўлиб берманг. Лекин борингизча энг яхши версияда бўлишга ҳаракат қилинг.

Яна биласизми, нима? Ўзингизни алдаманг, хоҳишларингиз, қалбингиздаги туғёнларга қарши борманг. Асосийси шу. Ўзингизни бирон вазиятга, ҳолатга мажбурлаётган вақтингиз ўйлаб кўринг: балки бунинг кераги йўқдир, ўзингизни мажбурлашингизга арзимас, эҳтимол.

Ўзингизга нисбатан самимий бўлишингиз, сиз ўйлагандан кўра қийинроқ бўлиши мумкин. Лекин иллюзиялардан воз кечиб, ҳақиқатга тик боққанингиз сари бошқаларга мос бўлиб яшаб бериш нақадар оғир бўлгани бу сизнинг “мен”ингизни синдирганини тушуниб борасиз.