Агар бола жинсий зўравонликка учраса

Кўпинча эътиборсиз қолган, фикрлари инобатга олинмайдиган болалар жинсий зўравонлик қурбони бўлади. Оиласида қўпол муносабатлар, зўравонлик ва калтаклашлар меъёр тусига кирган болалар ҳам хавф гуруҳига киради. Бунинг оқибатида болалар уларнинг танаси уларга оид эмас ва истаган одам унга истаган ишини қилиши мумкин деб ўйлашади.

Агар бола жинсий зўравонликка учраса:

дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат этиш зарур. Бу вазиятни «оила даврасида» ҳал қилишга уринмаслик керак. Бундай тусдаги муаммоларни оила ичида ҳал қилиш мумкин эмас, чунки бу каби ҳолатлар боланинг руҳий саломатлиги учун ҳалокатлидир.

бўлиб ўтган воқеа юзасидан болани айблаш мумкин эмас.

болага ва унинг ота-онасига малакали психолог ёки психотерапевт топиш керак.

Вазият ота-онадан босиқликни талаб қилса-да, қурбон бўлган томон бола эканлигини унутмаслик керак. У учун кучли бўлишингиз керак. Шундай қилиб, бола исталган вақтда сизни ёрдамга чақириши, қувват олиши мумкин. Фарзандингиз билан хотиржам ва тенг равишда мулоқот қилишга ҳаракат қилинг. Бу борада сизга ва фарзандингизга ёрдам керак бўлиши мумкин. Профессионал психологик ва ҳуқуқий ёрдам сизга тезроқ курашишга ёрдам беради. ТБу муаммо билан ёлғиз қолмаслик муҳим. Ота-оналар ихтисослашган ташкилотларга мурожаат қилишлари, барча ҳудудларда мавжуд бўлган ишонч телефонларига қўнғироқ қилишлари мумкин.