Ўзбекистонда «Оқила аёллар» ҳаракати тузилди. Вазирлар Маҳкамаси қарори билан қабул қилинган мазкур ташкилот хотин-қизларга миллий анъаналаримиз, урф-одатларимиз рухида тарбия қилишга чақиради.
Ҳаракатнинг мақсадлари оилаларда китобхонлик маданиятини юксалтириш, ўзаро меҳр-оқибат ва аҳилликни шакллантириш, “Оила муқаддас” тушунчасини ёшлар (!) ўртасида кенг тарғиб қилишдан иборат.

Қизиқ, тарбия фақат қизларга қаратилган бўлса, буни ёшлар ўртасида қандай тарғиб қилишмоқчи? Йигитларга нима бўлди? Уларнинг тарбияси шундоқ ҳам аъло даражадами? Қарорда бу ҳақида лом-мим дейилмаган.

Аҳолига асосий эҳтиёжларини кафолатламай туриб уларда нимани тарбия қилмоқчисиз? Бугунги кундан келиб чиқсак, ҳар бир маҳаллада ўзини ҳимоя қилиш курсларини ташкил қилган афзалроқ.

Токи бутун дунё хотин-қизларга компьютер ва молиявий саводхонликни ўргатар, аёлларнинг илм-фан иқтисодиётда ривожланиши учун грантлар ажратар экан, биз уларнинг тарбияси билан бандмиз.

Аёллар «Оқила аёллар» ҳаракати талабларидаги ёшдан чиққани учун кўпроқ хурсанд бўлсалар керак…

Бизга Оқила аёллар ҳаракати керакми?