Собиқ иттифоқ ҳудудидаги кўплаб шаҳарларда бўлгани каби Тошкент марказида ҳам доимий аланга ёниб турувчи ёдгорлик мажмуаси жойлашган.

Ёдгорлик мажмуаси Мустақиллик майдони ёнида жойлашган бўлиб, «Мотамсаро она» деб аталади.

Аввал бу ерда «Номаълум аскар» қабри бўлган Ҳозир эса Мотамсаро она ҳайкали ўрнатилган.

Ёдгорлик 1999 йилда ўрнатилган бўлиб, унда Иккинчи жаҳон урушидан ватанга қайтмаган юз минглаб ўзбекистонлик аскарларнинг хотираси сақланиб қолган. Уларнинг номлари “Хотира китоби”да тилла ҳарфлар билан йўғрилган. Ёдгорлик муаллифи Илҳом Жабборовдир.

Бугунги кунда «Мотамсаро она» номи аллақачон ҳамма учун таниш бўлиб қолган. Бироқ, муаллиф ўз ижодида бироз бошқача маънони йўйди. У абадий умид ва энг яхши нарсага ишонишни хоҳлади, шунинг учун ёдгорликни «Кутаётган она» деб номлади. Жабборов ўғилларини умрининг охиригача кутган барча оналарнинг тимсолини ўрнатган, чунки уларнинг кўпчилиги урушдан қайтмаган. Ҳайкалнинг прототипи муаллифнинг онасидир.

400 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар урушдан ватанига қайтмади. Улар озодлик учун курашдилар ва ғалабага ҳисса қўшдилар. Уларнинг хотираси абадийдир.

Мотамсаро она монументи қаҳрамонлар авлодларига бугунги тинч-осойишта ҳаёт қимматлигини эслатади. Ҳар йили 9 май куни минглаб одамлар ёдгорлик пойига гул қўяди. Ҳарбий қўриқчи кун бўйи ҳозир бўлиб, ҳалок бўлган аскарлар хотирасини қўриқлайди.

«Мотамсаро она» – ҳанузгача тугамаётган урушда аёллар иштирокининг рамзи.

«Мотамсаро она» – ҳанузгача тугамаётган урушда аёллар иштирокининг рамзи.