NeMolchi.uz

Шаҳрисабзлик эркак автомобилида ўзига қўшиб бутун оиласини ёқиб юборди

Шаҳрисабзлик эркак автомобилида ўзига қўшиб бутун оиласини ёқиб юборди

⚡️⚡️Шаҳрисабзлик эркак автомобилида ўзига қўшиб 3 нафар фарзанди ва турмуш ўртоғини ёқиб юборди. Оиланинг 5 нафар аъзоси ҳам вафот этди. Бу ҳақида “Дарё” муҳбири хабар берди.

Воқеа 2020 йилнинг 30 июль куни тунги 22:00 да Шаҳрисабз туманида содир бўлган. Шаҳрисабз туман ИИБ бошлиғи Олим Тожиевнинг маълумот беришича, оила бошлиғи шахсий автомобилида кетаётган пайтда турмуш ўртоғи билан тортишиб қолади ва автомобиль эшикларини ёпиб, уч нафар фарзанди, турмуш ўртоғи ва ўзига бензин сепиб, ёқиб юборади.

— Оила бошлиғи Н.С. хотини билан тортишиб қолиб, ўзи ва турмуш ўртоғини ҳамда уч нафар фарзандини ёқиб юборган. Бутун бошли оилага оила бошлиғининг ўзи ўт қўйганини шифохонага олиб келинган ўғли ҳушига келганда айтиб берди. Оила азалдан нотинч бўлган экан. Бу ҳақда шаҳар ИИБ дан маълумот олсангиз бўлади, — деди О.Тожиев.

Ҳолат бўйича Шаҳрисабз туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, айни кунда тергов-суриштирув ишлари кетмоқда.

❗️❗️Оилаларни ажримлардан муҳофаза қилиш тизимимизнинг нақадар аянчли эканини ёрқин кўрсатувчи ҳолат. Муҳими, нотинч оила сифатида рўйхатга қўйиб, ё ярашишлари ё бир-бирларини ўлдириб қўйишларини кутиш! Аёлларга зўравонлик циклидан чиқишга ёрдам беришмайди, зўравонлардан яккалаб қўйишмайди, аксинча улар билан яраштириб ёки зўравон билан яшашига қўйиб қўйишади. Ҳисобот учун рўйхатга олиб қўйишни қойиллатиб қўйишади лекин! Мана, бутун бошли оила йўқ бўлиб кетганида, “оила назоратда эди” деб туришибди. Аёл ва болаларнинг ўлими сизнинг бўйнингизда эканини тушуняпсиз, ҳей, яраштирувчилар! Қадриятлар ва ҳисоботларни пеш қилмасдан токсик муҳитда яшаётганларни қачон ҳимоя қиласиз?

 

Манба: https://daryo.uz/k/2020/08/01/shahrisabzlik-erkak-avtomobilida-oziga-qoshib-3-nafar-farzandi-va-turmush-ortogini-yoqib-yubordi-oilaning-5-nafar-azosi-ham-vafot-etdi?utm_source=@daryo_kirill

___________________

#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликҚурбонлари #Қотиллик

Fikringiz yozing

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

uz_UZUZ
ru_RURU uz_UZUZ
uz_UZ