Яхши хабар!! Ваниҳоят ўзбек тилида маслаҳат берувчи кўнгилли психологни топдик!

Ҳар ҳафта бизга зўравонлик қурбонлари мурожаат қилади. Кимдир ўтмишни унутолмайди, кимдир ҳозирги кунни ўзгартира олмайди. Шунинг учун @SukutSaqlama лойиҳаси психолог Лиана Натрошвили билан биргаликда зўравонлик қурбонлари учун бепул психологик маслаҳатларни ишга туширди ️

Бизга ким мурожаат қилиши мумкин:

 токсик ота-оналар фарзандлари

 собиқ эрлари таъқиб қилаётган аёллар

 жинсий зўравонлик ва инцест қурбонлари

 буллингга учраган инсонлар (буллинг-мунтазам равишда такрорланиб турадиган бошқа инсонга қасддан зарар етказишдир)

 уй зўравонлигига учраган аёллар.

Телеграм-ботга ёзинг: @nemolchibot.

Эҳтимол, сизнинг атрофингизда бундай ёрдамга муҳтож одамлар бор – уларга ушбу имконият ҳақида айтиб беринг.

‼️МУҲИМ: Биз қисқа онлайн-консультациялар шаклида ишлаймиз‼️