NeMolchi.uz

Турмушга чиқишдан қўрқяпман...

Турмушга чиқишдан қўрқяпман…

Ёшим 22 да, нуфузли олийгоҳни тамомлаганман. Яқин-яқиндан бошлаб турмушга чиқиш ҳақида ўйлай бошладим. Атрофимдаги дугоналаримнинг деярли барчаси турмушга чиққан, лекин бирортаси ҳам баҳтли эмас.

Яқинда бир дугонам эри унга қўл кўтара бошлагани ҳақида айтиб қолди. У оилавий можаролар қуршовида қолган. Қайнона, қайнопаси ҳам ҳар куни жанжал кўтаришар экан. Ваҳоланки дугонамнинг турмуш қурганига ҳали ҳеч қанча бўлгани йўқ.

Мен дугонамга бундай ҳолатга чидаб туриш керак эмаслигини айтдим, у эса ҳеч нарса қила олмаслигини, отаси агар уйига қайтса уйга киргизмаслигини айтган экан. — Калтак остида ўлсам ҳам кетолмайман, — деди бечора ўртоғим.

Унинг гапириб берганлари мен учун даҳшат эди. Бу воқеага бошқа дугоналарим одатий ҳол, деб чидаб яшаш кераклигини айтишяпти. Тўғриси дугонам севган инсонига, яхши оилага келин бўлган, деб ўйлардим.

Ўшандан бери ўйларим дугонам ва умуман турмуш ҳақида. Мен билан ҳам шундай бўлса-чи? Дугоналарим мисолида бунга одатий ҳол, деб қаралиши ҳам лол қолдирди мени…

=================

Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

 

Fikringiz yozing

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

uz_UZUZ
ru_RURU uz_UZUZ
uz_UZ