Аёл эркакнинг қулими ёҳуд турмуш ўртоғи, хаётдаги ҳамроҳими?

Кеча ижтимоий тармоқларда аёл мазах қилинаётган видео тарқалди. Воқеа Қирғизстонда рўй берган.

Аёлнинг эри бўлмиш зўравон қамоққа олинди ва… унга 15 сутка берилди. Ўз ҳаракатларини аёли синглисиникига унинг рухсатисиз боргани билан изоҳлади: https://t.me/daryo_kirill/58490

Хабарда айтилишича, видеода эркак бу дарс бўлиши учун шу ишни қилаётганини таъкидлаган. Шундан сўнг, у видеони хотинининг синглисига юборган.

«У атайлаб ҳаммасини видеога олиб, менга юборди. Бу барча учун дарс бўлиши керак экан. Маълум бўлишича, у бунга қадар ҳам хотинини калтаклаб келган», — дейди сингил.

Аввалига милиция ушбу ҳолатни «Оиладаги зўравонлик» моддаси бўйича қайд этиш ниятида бўлган, бироқ фактлар ўрганилгач, «Қийноққа солиш» моддасига ўзгартирилган.

13 июнь куни Сузоқ туман суди қарори билан эркак 15 суткага қамалган.

Аёл эркакнинг қулими ёҳуд турмуш ўртоғи, хаётдаги ҳамроҳими?