Оилавий ҳаёт қийинчиликлар ва доимий тортишувлардан иборатлигини билганимда эди…

Ассалому алейкум. Мен Ўзбекистонда туғилиб катта бўлдим. 2018 йилда турмушга чиққанман. Ҳозирда турмуш ўртоғим билан чет давлатда университетда таҳсил оламиз. Фарзандимиз йўқ. Турмушга ўз хоҳишим билан, эримни ёқтириб чиққанман, ота-онам 18 ёшимда тўйим бўлишига қарши бўлишган. Оилавий ҳаёт қийинчиликлар ва доимий тортишувлардан иборат бўлишини тушунмаганман. Чунки ота-онамда бу нарсаникўрмаганман. Демократик, аёл ўз фикрига эга бўлган оилада катта бўлдим.

Турмуш ўртоғим фикрлашлари жуда ҳам радикал, консерватив. Аёл киши зотини, айниқса мени кўп маротаба ерга уради. Мени айбим ўғил эмас қиз бўлиб туғилганимми? Инсон сифатида менингҳам ҳуқуқларим бор,деб баҳслашаман. Аммо бу бахснинг оҳири юзимга туширилган тарсаки ёки йиғлашим билан тугайди. Эримнинг фикрича, хотин ўз фикрини, ўз хоҳишларини чеккага йиғиштириб қўйиб, фақат эри учун ўзини бағишлаши керак. Эрининг гапига қарши гап айтиб қўйса, бу аёл лаънати, ота-онаси тарбия бермаган ҳисобланар экан.

Ўқишга кириш ва бакалавр дипломимни олиш шарти билан ота-онам тўйга розилик берган. Ҳозир аъло баҳоларга грантда таҳсил оламан. Гапнинг қисқаси, эрим билан ҳар кунда тортишамиз бўлар бўлмас нарсаларга. Мен шунчаки ўз фикримни билдирсам, компромисга келишимизни сўрасам эримга бу ёқмайди, бақириб уришиб беради. Менинг жим юришимни хоҳлайди. 1 ҳафтадан ошди телефонимни олиб қўйган, сабаби, эрим тайинлаган китобни (диний) Рамазон ойида ўқиб тугатмадим.

Уйдан кетиш мақсадида кечаси телефонимни олиб сумкамга яшириб қўйгандим. Турмиш ўртоғим билиб қолди. Телефонинг қани деб сўраганида билмайман дедим. Ярим кечаси ҳамма жойни тинтиб топди. Сумкангга солиб қўйибсан-ку, мени алдадинг деб ётган жойимдан ерга итарди. Мен бунақа ҳар 2 кунда бўладиган урушлардан безиб кетганим учун, бу сафаргисига ҳам эътибор бермай гапирмай ётавердим. Эрим менга бақиришда, сочларимни тортишда давом этди. Йиғладим, қаттиқ ҳўрлигим келди.

Эримдан раҳм-шавқат кутиш бефойда. Эримда психологик касал бор деб ҳисоблайман, аммо докторга боришдан бош тортади. Арзимаган нарсага тез жахли чиқади ва уйдаги нарсаларни отиб, уриб синдиради. Баъзан мени ҳам уради оёқларимга, юзимга. Бироз вақт ўтиб ҳеч нарса бўмагандек гапириб кетади. Ҳафа бўлдим десам, уришини ўз маъсулиятига олмайди. Сени айбинг борлиги учун урдим, сендан ўтди дейди. Кўп ҳолатда, мен ўз ҳақ ҳуқуқларимни талаб қилган пайтда уради. Ҳаққимни талаб қилсам, «Тилинг узун бўлибди, менга гап қайтарябсан, эрингга гапирябсанми» деб ўзини салкам Худодек тутади.

Мен эркак киши бошлиғ бўлишига қаршимасман. Аммо аёл ҳам ҳурмат қилинишини, унинг фикри эшитилиб ҳурмат қилишини ҳохлайман холос.

=================

Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

Фейсбук саҳифамизда мазкур постга кўплаб шарҳлар қўйилди. Улардан айримларини эътиборингизга ҳавола этамиз:

Оилавий ҳаёт қийинчиликлар ва доимий тортишувлардан иборатлигини билганимда эди...

Оилавий ҳаёт қийинчиликлар ва доимий тортишувлардан иборатлигини билганимда эди...

Оилавий ҳаёт қийинчиликлар ва доимий тортишувлардан иборатлигини билганимда эди...