Туркиялик оталар COVID-19 пандемияси даврида болаларни парвариш қилиш бўйича кўпроқ мажбуриятларни ўз зиммаларига олдилар

Кўплаб одамлар COVID-19 пандемияси сабабли уйда қолишга мажбур бўлгани учун “Она ва бола ташкилоти” (AÇEV) фуқаролик жамият ташкилоти томонидан амалга ошириладиган дастур туфайли Туркияда оталар ўз фарзандлари билан кўпроқ вақт ўтказишларига имконият яратилди.

AÇEV Европа Иттифоқининг минтақавий дастури ва “БМТ-Аёллар” томонидан Ғарбий Болқон ва Туркиядаги аёлларга нисбатан зўравонликни бартараф этиш мақсадида хотин-қизларга нисбатан зўравонликни тугатиш йўлида муҳим лойиҳани амалга оширди.

2019 йилда Туркияда Оталарни қўллаб-қувватлаш дастурига (FSP) қўшилган 800 нафардан ортиқ оталар болалар парвариши бўйича кўпроқ вазифаларни ўз бўйнига олиб, ижтимоий тармоқларда бошқа оталарни уй ишларида иштирок этиш ва фарзандлари билан ўтказадиган вақтнинг сифатини оширишга чорлайдилар.

– Айни пайтда коронавирус туфайли ишга бормаяпман, охирги уч ҳафта давомида мен хотиним ва болаларим билан уйда бўлдим. Биз ўйин ўйнадик, гуллар экдик ва энди кундан-кун уларнинг ўсишини кузатмоқдамиз. Шунингдек, уй юмушларини аёлим билан баҳам кўрамиз. Масалан, у супуради, мен пол артаман. Биз бу кунларда соғлом бўлиш учун қўлимиздан келганини қилмоқдами”, дейди Туркиянинг ғарбий қисмида жойлашган Маниса шаҳридаги FSP дастурининг иштирокчиси, 8 ёшли қиз ва 7 ёшли ўғилнинг отаси Йўқсал Байар.

FSP дастури оталарни жалб қилиш ва гендер тенглиги тушунчаларини тарғиб қилади ва айнан 3 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларнинг оталари учун махсус ишлаб чиқилган. 2019 йилда Туркиянинг саккиз турли вилоятидан келган 867 дан ортиқ оталар 13 ҳафталик дастурда иштирок этдилар.

– COVID-19 тарқалгандан сўнг, FSP инструкторлари турли онлайн каналлар орқали иштирокчиларга ёрдам беришда давом этдилар. Улар болалар билан қандай шуғулланиш ва изоляция пайтида оталардаги ота-оналик кўникмаларини ривожлантириш бўйича тавсиялар беришди, – дейди AÇEV дастурининг жойлардаги координатори Ахмет Четин. – Оталар ўзларининг тажрибаларидан фотосуратлар ва видеоматериалларни WhatsApp гуруҳлари ва ижтимоий тармоқларда бўлишдилар ва бошқа оталарни ҳам худди шундай қилишга ундайдилар, – дейди у.

Манба: https://eca.unwomen.org/ru/news/stories/2020/5/fathers-in-turkey-take-on-more-childcare-responsibilities-during-covid-19?fbclid=IwAR0qwqcXTjUyX7acD5JUwGspNAcl6fg47Rz9xVGYV_lhmuYkhTOHeVh8ZRQ

Сал аввал Ўзбекистонда турли сайтлар ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда эркаклар қўмитаси тузиладими каби кинояли саволлар тарқалганди. Ўшанда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Оила энциклопедияси» ҳамда «Хотин-қизлар энциклопедияси» китобларининг тақдимотида иштирок этган экспертлардан бири Жамила Шермуҳамедова Ўзбекистонда эркаклар энциклопедиясини яратиш таклифини берган эди.

Хўш, Туркиянинг ижобий тажрибасидан фойдаланиш учун бизга нима ҳалақит беряпти? Нега бизда тенг ҳуқуқлар деганда дарров аёлларнинг “эркаклар бошига чиқиб олиши” тушунилади? Сиз-чи, азиз ўқувчи, бунга қандай қарайсиз? Сизнинг оилангизда эркак-аёл муносабатлари қандай?