Келин ҳам одамми?!

(Уйдирма эмас, ушбулар гинеколог дугонамдаги асослардан келиб чиқиб ёзилди)

22 ёшли Нигора Қумри ҳоланинг кенжа келини. Эртадан кечгача тиним билмас чаққон келиннинг қўлида бир ёшли қизчаси бор, эмизикли.
Қизча жуда инжиқ ва йиғлоқи, аммо келин барига улгурай дейди, уй, томорқа иши, қайнона, эр, бола ҳаммасини кўнглини олмоқ керак.

Қумри ҳола унинг сал дам олганини кўрса»Биз ҳам келин бўлганмиз, 6та бола туққанмиз » деб чакаги очилади. Нигора ювош, итоаткор жимгина юраверади барига кўз юмиб…

Туғруқ оғир кечди, қизи бир ёш бўлди, аммо мана уч ойдирки қон кетиши тўхтамайди. Ҳомиладан сақланиш учун қўйилган бачадон ичи воситаси унинг ҳолини янада ёмонлаштирди.

Келинни мажбур бирровга шифокор кўригига олиб борган Қумри ҳолага келиннинг қони ХБ-50.0 г/л экани , яъни Нигора камқонликнинг ўткир даражасидалигини айтишди.
Эндиликда қайнона ва Зокир касалванд хотиндан норози. Эр бачадон ичи воситаси қолсин дейди, ҳамда соғлом хотин ва кўнглини олувчи истайди, қайнонанинг дори дармон ва ҳаражатга тоқати йўқ, йигирма тўрт соатли беминнат хизматкор истайди.

Нигорани уйда «табиий даволаб оламиз» деб олиб кетишди. Шу кунларда Нигоранинг аҳволи яхши эмас, боз устига иситма ҳам чиқиб турибди.

Мен эса бир саволни айримларга, воқеадаги каби инсонларга айтишга ҳақлидирман?.. Вазият шундай экан, сиз учун ХОТИНАМ ОДАММИ???

Noila Holmuhammad