NeMolchi.uz

"Разрушив нашу семью, никто не обрел счастья"

Оиламизни бузган биронтаси бахтли бўлган эмас

Ўз ҳикоямни ёзишга ҳеч жазм қилмагандим. Лекин бошимдан ўтказганларим кимгадир сабоқ бўлар, деб бўлишгим келди.

27 ёшимда турмушга чиқдим. Унгача чет элда ўқиб, малакамни оширдим. Қайтгач, университетлардан бирида ишладим. 29 ёшимда оналик бахтига муяссар бўлдим. Унгача эса икки йил давомида нималарни эшитганимни тасаввур қилаверинг. "Балки бепуштликдир?" ёки "қари қиз бўлгани учун ҳомиладор бўла олмаяпти" – ҳозир собиқ бўлган эримнинг қариндошларидан бундан ҳам баттар гапларни эшитганман.

Қизим соғлом туғилди. Ҳовлида катта оила бўлиб яшардик. Турмуш ўртоғимнинг укаси уйлангач, биз алоҳида яшаш мавриди келди, деб билдик. Ота-онамнинг кўмаги билан уларга яқин жойда уй олдик.

Турмуш ўртоғим билан жуда аҳил яшардик. Бир-биримизни бир қарашда тушунардик. У мени ва қизимизни жуда яхши кўрарди. Лекин онасига қарши чиқа олмасди. Онаси нима деса, шу бўларди. Алоҳида чиққанимиздан кейин икки йил ўтгач, судга чақириқ келди – эрим ажримга берибди. Ажрим, мулкни тақсимлаш – буларнинг барчасини бошимдан ўтказдим. Ота уйимга қайтдим.

Қайнонам ўғлини дугонанисининг қизига уйлантирмоқчи бўлди, лекин унинг отаси “онасининг гапи билан хотини ва қизидан воз кечган одам”га қизини бермади. Собиқ эрим бошқа қизга уйланди. Қизли бўлишди.

Яқинда қайнонамнинг “сахари” кўтарилиб, комага тушди, зўрға ўзига келтиришди. Ўзига келган илк кунларда ёнида мен бўлдим. Мана ярим йилдирки, тўшакка михланиб қолган. Янги келини унга қарагиси йўқ, унга қизи ўз уйига олиб келиб қараяпти.

Собиқ турмуш ўртоғим уч ой олдин авария бўлди – ҳозир чўлоқланиб юрибди. Яқинда операция қилдириш учун танишларидан қарз олди.

Собиқ турмуш ўртоғимнинг опачасини эри учта боласи билан ташлаб кетди ва ёш қизга уйланиб олди. Оиламизнинг бузилишида иштирок этган бирон кимса, афсуски, бахтли эмас...
=================
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9 https://goo.gl/forms/3nVmQXAFLb5dq5B92

Leave a Comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

uz_UZO‘zbekcha
ru_RUРусский uz_UZO‘zbekcha
uz_UZ