Сенинг рақамли хавфсизлигинг

Аввало, ижтимоий тармоқ маъмуриятига шикоят қилишингиз керак, бу ерда жинсий зўравонлик, камситувчи шарҳлар, шахсий ҳақорат ва таҳдидларнинг ҳар бир кўриниши учун шикоят қилинг. «Шикоят қилиш» функцияси деярли барча ижтимоий тармоқларида мавжуд – Facebook, Instagram, Twitter, Одноклассники, Вконтакте. Сиз шунингдек дўстларингиз ёки қариндошларингиздан ижтимоий тармоқ маъмуриятининг эътиборини қаратмоқчи бўлган шарҳлар, нашрлар ёки хабарлар ҳақида ҳам шикоят қилишларини сўрашингиз мумкин.

Иккинчидан, сизга исталмаган хабарларни юборадиган фойдаланувчиларни блокланг. Барча ижтимоий тармоқлар сизга маълум фойдаланувчиларни блоклаш ва сизга хабар юбора оладиган, нашрларингизни ўқий оладиган, ўз нашрларини сизнинг саҳифангизда жойлаштирадиган одамлар сонини чеклаш имкониятини беради.Ҳеч қачон тажовузкор изоҳ ёки таҳдидларга жавоб берманг, чунки сизнинг эътиборингиз агрессив фойдаланувчининг сизни тинч қўймаслик истагини янада кучайтиради.

Учинчи, кимдир астойдил сизни ҳақорат қилишда ёки жисмоний зўравонлик билан сизга таҳдид қилишда давом этса, ҳақоратли изоҳ ва таҳдидларни далил сифатида тўпланг (мисол учун, компьютер ёки смартфон экранидан скриншот сақлаш мумкин) ва ички ишлар органлари ёки прокуратурага мурожаат қилинг.

Агар кимдир ҳақорат, камситиш ёки ижтимоий тармоқларда таҳдидларга дуч келаётганини билсангиз, четда томошабин бўлиб қолманг. Энг камида юқорида келтирилган маслаҳатларни ўша одам билан бўлишинг.